BBC navigation

Аҳмаджон Мусаев: 'Қанийди, Аргентина ё Бразилия билан ўйнасак'

Сўнгги янгиланиш 2 феврал 2013 - 09:12 GMT

Аҳмаджон Мусаев бўлажак рақибларининг барчасига ҳурмат билан қарашлари, ҳеч биридан қўрқмасликлари, айниқса, Аргентина ва Бразилия тушишни жуда хоҳлаганликларини айтади

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси бош мураббийси бу икки давлатнинг шу йил Туркияда бўлиб ўтажак жаҳон биринчилиги финал босқич беллашувларида иштирок этолмасликларига оид хабарга ана шундай муносабат билдирди.

Ўтган ой ихирида Аргентина ва Бразилия ёшлар жамоаларининг гуруҳ босқич саралаш учрашувларининг ўзиданоқ жаҳон чемпионати билан хайрлашишлари маълум бўлганди. Бунақаси эса, дунё футболи тарихида бўлмаган.

Яъни, 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳеч қачон дунёнинг бу икки олд жамоасининг иштирокисиз кечмаган.

Ўзбекистонлик ёшлар эса, сўнгги Осиё чемпионатининг ярим финал босқичига чиқиш билан бу йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишганди.

Бош мураббийлари Аҳмаджон Мусаевнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, бу икки наҳанг жамоанинг муваффақиятсизлиги - бошқа давлатларда ҳам футбол ривожланаётганига далолат қилади:

Аҳмаджон Мусаев

Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси бош мураббийси.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

"Мана, Лотин Америкасидан Уругвай, Парагвайлар 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал босқич беллашувларига чиқишди", дейди у.

Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси бош мураббийсининг таъкидлашича, мавжуд вазият биринчилик ўйинларига янада қаттиқроқ ҳозирлик кўришларига тўғри келишини ҳам англатади.

Жаҳон биринчилиги финал босқич беллашувлари эса, шу йилнинг 21 июн куни Туркияда старт олади ва 13 июлга қадар давом этади.

Аҳмаджон Мусаев бўлажак рақибларининг барчасига ҳурмат билан қарашлари, ҳеч биридан қўрқмасликлари, айниқса, Аргентина ва Бразилия тушишни жуда хоҳлаганликларини айтади.

Аҳмаджон Мусаев:

"Мақсадларимиз улкан. Ўзбек халқини хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз. Ҳар бир йигитимиз бунинг учун жонини жабборга бериб, ҳаракат қилади..."

"Қанийди, яхшийди, Аргентина ва Бразилия билан ўйнасак. Нега деганда, номлари жозибали, одамларнинг тилида. Лекин ўйин бошланганда ҳисоб 0:0 бўлади. Кейин майдон текис, тўп думалоқ-да... Биз, Худо хоҳласа, яхши тайёргарлик кўриб, ҳар қандай жамоа билан ўйнашга ҳаракат қиламиз", дейди ўзбекистонлик ёшлар бош мураббийси.

Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси бўлажак жаҳон чемпионатига ўзига хос тайёргарлик сифатида кўрилган ва яқинда Россияда бўлиб ўтган МДҲ Давлатлари Кубогида 12 иштирокчи жамоа орасидан 7-ўринни олиб қайтганди.

Агар, расмий хабарларга қаралса, ўзбекистонлик футболчилар биринчиликка қадар мезбон Туркия, Португалия ва айрим Африка давлатлари билан қатор халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишни ҳам режалашмоқда.

Бош мураббий Аҳмаджон Мусаев ҳозирги ҳолатида ҳам ўз шогирдларининг тайёргарлик даражасидан қониқиш ҳосил қилиши ва бундан мамнун эканини айтади.

"Мақсадларимиз улкан. Ўзбек халқини хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз. Ҳар бир йигитимиз бунинг учун жонини жабборга бериб, ҳаракат қилади", дейди у киши.

Ўзбекистон ўсмирлар миллий терма жамоаси кетма-кет тарихий натижалар қайд этиб, ўзининг кўрсатган ўйини билан Мексикада катта шов-шувларга сабаб бўлганди

Айни ўринда шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси (19 ёшгача бўлганлар орасида) 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида мамлакат тарихида илк бор ўйинларнинг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлишганди.

Ўзбекистонлик футболчилар ашаддий рақиблари Австралияни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқиш баҳсида Уругвайга ютқазиб қўйишганди.

Ўзбекистон ўсмирлар миллий терма жамоаси кетма-кет тарихий натижалар қайд этиб, ўзининг кўрсатган ўйини билан Мексикада катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

Кўплаб футбол танқидчилари эса, майдонда қанчалик ҳужумкорликларини кўриб, ўзбекистонлик футболчиларга "довюрак" сифатини ҳам беришганди.

Мексикада Ўзбекистон ўсмирлар миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқишини башорат қилаётганлар ҳам озмунча эмасди.

Агар чорак финалда Уругвайни енгган тақдирларида, ўзбекистонлик футболчилар ярим финалда Бразилияга қарши тўп сурган бўлишарди.

Бу гал 19-бор ташкил этилаётган ёшлар орасидаги жаҳон чемпионатида Осиё ва Оврўподан ҳозирча ўндан ортиқ жамоа ғолиблик учун беллашиш ҳуқуқини қўлга киритишган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.