BBC navigation

Донгдор Гвардиола нега 'Бавария'ни танлади?

Сўнгги янгиланиш 17 январ 2013 - 12:02 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистонлик таниқли мураббий ва Ўзбек футболи юлдузи Биродар ака Абдураимов Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида Хосеп Гвардиоланинг қарори ўзи учун ҳам, мамлакат футбол аҳли учун ҳам кутилмаган бўлганини айтди.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Дунёнинг энг номдор мураббийларидан бири бўлган испаниялик Хосеп Гвардиола жорий футбол мавсуми ортидан Олмониянинг "Бавария" (Bayern Munich ) жамоасига бош мураббийлик қилишни бошлайди.

Бу ҳақда олмон клуби маълум қилган. Аён бўлишича, 41 ёшли "Пеп" Гвардиола "Бавария" билан уч йилга шартнома имзолаган.

Клубнинг амалдаги бош мураббийи Юпп Хайнкес эса, истеъфога чиқиши айтилмоқда.

Ўтган йил апрел ойида Испаниянинг донгдор "Барселона" клуби бош мураббийлигидан истеъфо бериши ортидан, Гвардиолага Англиянинг қатор клублари, жумладан, "Манчестер Юнайтед", бойвачча "Манчестер Сити" жамоалари ва айниқса, россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг "Челси"си ҳам кўз тикканди.

Ўзбекистонлик таниқли мураббий ва Ўзбек футболи юлдузи Биродар ака Абдураимов Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида Хосеп Гвардиоланинг қарори ўзи учун ҳам, мамлакат футбол аҳли учун ҳам кутилмаган бўлганини айтади.

Аммо, Биродар Абдураимовга кўра, испаниялик донгдор ҳамкасби Олмониянинг "Бавария"сини танлаб, тўғри қарор қилган:

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.