BBC navigation

Маймунлар ҳам ўрта ёш инқирозини бошдан кечирадилар

Сўнгги янгиланиш 20 ноябр 2012 - 16:46 GMT

Жаҳоннинг турли нуқталарида бўлган 500 дан ортиқ маймун текширилган.

Янги тадқиқот натижаларига кўра, маймунлар ҳам кўпчилик одамлар каби "ўрта ёш инқирози"дан азоб чекишлари мумкин экан.

Охирги 10 йилда олиб борилган тадқиқотлар инсонлардаги бахтлилик туйғуси ёшликда баланд бўлиб, ўрта ёшларда пасайиши ва кекса ёшда яна кўтарилишини кўрсатган.

Охирги тадқиқот бу каби ҳиссиёт дунё бўйлаб ҳайвонот боғлари ва тадқиқот марказларида сақланаётган шимпанзе ва орангутанларда ҳам мавжудлигини намойиш этган.

Тадқиқот олимларнинг халқаро гуруҳи томонидан жаҳоннинг турли нуқталарида бўлган 500 дан ортиқ маймундан олинган маълумот асосида икки йил мобайнида ўтказилган.

Маймунларнинг ўзларини руҳан қандай ҳис қилаётганлдари кузатилиб, баҳо бериб борилган.

Аён бўлишича, маймунлар ҳам инсон сингари ижтимоий босимни ҳис қиладилар ва руҳан сиқиладилар.

Тадқиқотчилар гуруҳидан доктор Виснинг айтишича, ёши 40 дан ошганидан кейин бирданига қизил рангдаги тез юрар машинани хоҳлаб қолган маймунни учратмайсиз, лекин бошқа мода маймунлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, кўпроқ моддий нарсаларга эга бўлишга интилишни кузатиш мумкин.

Тадқиқот муаллифларидан яна бири Эндрю Освалднинг айтишича, инсонларда ҳам маълумотлар ўрганилган вақти руҳий вазиятда худди шундай тушкунлик даври кузатилади.

Ўрта ёш инқирози деб аталган руҳий тушкунлик инсонларда кузатилган.

Лекин бу манзарининг маймунларда ҳам кашф этилиши ўта ҳайратланарли ҳолдир.

Тадқиқотчилрга кўра, бу кашфиёт жуда кўп эҳтимолларни очади.

Авваллари ўрта ёшдаги руҳий тушкунлик даври фақатгина инсонларга хос, дея кўриларди.

Эндиликда эса инсонлар вазияти умумий бир манзарининг бир қисми эканлиги аён бўлмоқда.

Лекин бу ҳам барибир тўлиқ манзара эмас.

Тадқиқотчилар эндиликда инсон эволюцияси тарихига чуқурроқ назар ташлаб, маймунлар ва бошқа шу турдаги жонзотлар билан умумий жиҳатларни синчиклаб ўрганиб чиқиш илинжидалар.

Хўш, ўрта ёш инқирозига қандай омиллар таъсир кўрсатади?

Ўзбекистонда бу кўриниш қанчалик тадқиқ этилган?

Би-би-си шу ҳақда психология фанлари доктори Маҳмуд Йўлдошев билан суҳбатлашди.

Маҳмуд Йўлдошев билан суҳбат

Ўрта ёш инқирозига қандай омиллар таъсир кўрсатади?

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Aзиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.