|
Тоҳир Йўлдош "аудиомурожаати" эълон қилинди
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Аудиофайлда Тоҳир Йўлдошнинг Қурбон Ҳайити мавзусидаги маърузаси ўрин олган. Аудиофайл "Ўзбекистон Исломий ҳаракати"нинг раҳбари халок бўлгани ҳақидаги хабарларни чиппакка чиқариши мумкин. Ўтган ой бошида Покистон жосуслик хизмати мулозимлари Тоҳир Йўлдошнинг август ойи ўрталарида Покистон шимоли-ғарбидаги қабила минтақаларида америкаликларнинг учувчисиз учоғидан уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини даъво қилишганди. Аудиофайл 1430 Ҳижрий Қамарий йил Зулҳижжа ойининг 10-чи санасини тилга олиш билан бошланади, бу мелодий 2009 йилнинг 27 ноябридир. Тоҳир Йўлдошники экани ишонилган ушбу аудио тасмада аввалига Қурбон байрами аҳамиятига тўхталади. Сўнгра маърузачи бугун дунё юз тутаётган барча муаммолар учун Ғарб давлатлари, хусусан Қўшма Штатлар ва Исроилни айблайди. Тоҳир Йўлдош, шунингдек, ўз таъбирида "дунёда мувозанатнинг йўқлигини" мусулмонларнинг Ислом рукнларидан узоқлашганликлари билан изоҳлайди. Аудио тасманинг қачон ва қаерда ёзилгани аниқ маълум эмас. Аммо Тоҳир Йўлдош афтидан очиқ жойда кўплаб одамлар ўнгида чиқиш қилган. Микрофон овозининг баландлиги шундай хулосага боришга ундайди. Шунингдек, аудио тасмада Тоҳир Йўлдошники экани ишонилган ушбу маъруза давомли пашту тилига ҳам таржима қилинаётгани сезилади. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Покистон армияси: 'ўзбеклар қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда'01 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa
Тоҳир Йўлдошнинг ҳалок бўлгани рад этилди03 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa
Покистон ўзбек жангариларидан хавотирда 14 Сентябр, 2009 | Bosh Sahifa
Тоҳир Йўлдош яралангани хабар қилинган16 Июн, 2009 | Bosh Sahifa
Шанхай ташкилоти диққати Ўзбекистон Исломий Ҳаракатида18 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||