BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 14 Ноябр, 2009 - Published 11:47 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
9/11 айбланувчиси Нью Йоркда маҳкамага тортилади
 
Айбдор деб топилган тақдирда, Холид Шайх Муҳаммад ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин
Айбдор деб топилган тақдирда, Холид Шайх Муҳаммад ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин
11 сентябр ҳужумларининг ташкилотчиси сифатида кўрилган Холид Шайх Муҳаммад Гуантаномада эмас, Нью Йоркдаги фуқаровий маҳкамага тортилади.

Унинг ҳамтовоқлари сифатида кўрилган бошқа тўрт нафар маҳбус ҳам Гуантанамодан бу ерга ўтказилади.

АҚШ Бош прокурори Эрик Ҳолдернинг айтишича, айбдор деб топилган тақдирларида, қораловчилар бешовлонга ўлим жазоси берилишини сўрашлари мумкин.

Айбланувчиларнинг аслида Американинг Кубадаги Гуантанамо базасидаги ҳарбий трибуналга тортилишлари кутилаётганди.

Сўнгги янгилик эса, Американинг ўзида бир хил мазмундаги акс-садоларга сабаб бўлмаган ва президент Обаманинг Гуантанамо базасини келаси йил бошида ёпиш режасида қатъий эканини кўрсатади.

Фуқаровий эркинликларни ҳимоя қилиш гуруҳлари мазкур хабарни олқишлар билан кутиб олишган. Уларга кура, бу қонун устиворлигининг ғалабасидир.

Фаоллар йилларки Гуантанамо базасидаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолларини қоралаб келишарди.

Бироқ мухолифатдаги Республикачилар партиясининг етакчи аъзолари сўнгги янгиликни танқид қилиб чиқишган.

Одил ва холис маҳкама

АҚШ Бош қораловчисининг сўзларига кўра, бешовлоннинг маҳкамаси одил ва холис бўлади

Маҳкама жараёнининг 11 сентябр ҳужумлари нишонига айланган Жаҳон савдо марказининг қўшалоқ осмонўпар биноларига яқин бўлган Манҳаттанда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Шундай экан, у ерда истиқомат қилаётган одамлар янгиликни қандай қабул қилишмоқда:

"Биласизми , ҳар бир инсон ҳимояга лойиқдир. Гуантанамода нималар содир бўлаётганидан мен бехабарман, Муҳаммад жаноблари ёвуз одам бўлса ҳам, унинг иши барибир маҳкамада кўриб чиқилиши лозим. Аксинча, у реал одамларни, уларнинг оилаларини кўрса, бу яхши бўларди деб ўйлайман," дейди Нью Йорк яшовчиларидан бири.

Буёғи баҳс ҳам қизиган

АҚШ Бош прокурорининг қарори сиёсий саҳнада катта баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Мухолифатдаги Республикачилар партиясининг раҳбарлари Обама маъмуриятининг маҳкама жараёнини Нью Йоркка кўчириш қарорини қоралаб чиқишган.

Республикачиларнинг АҚШ Сенатидаги раҳбари Митч Макконеллнинг айтишича, айбланувчиларни Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасидан АҚШ заминига олиб келиш америкаликларни ортиқча хавф остига қўяжак.

Айни пайтда сенатор Жон Маккейн террорчилик ҳаракатларида айбланаётганларнинг ишини ҳарбий трибунал кўриб чиқиши керак, деб таъкидлайди.

Бироқ сўнгги янгилик Америка Адлия тизими қаршисига ҳам жиддий вазифаларни қўяди.

Энди улар айримлари шафқатсиз қийноқларга тутилгани айтилган бешовлонга тўлиқ қонуний жараённи яратиб беришлари керак бўлади.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy