BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 13 Ноябр, 2009 - Published 17:29 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Россиядаги қурол-яроғ омборида ёнғин келиб чиққан
 
Ёнғин ва портлашлар
Россиялик интернет блоггер Алексей Лапшин Уляновскдан олинган суратларни ўзининг блогида эълон қилган
Россиянинг Уляновск шаҳридаги қурол-яроғ омборида келиб чиққан ёнғин туфайли портлашлар рўй берган, расмийлар бир инсоннинг нобуд бўлгани, 35 кишининг бедарак йўқолгани ҳақида хабар берганлар.

Россия Мудофаа вазирлигига тегишли омбор Уляновск шаҳри четида жойлашган, шаҳарликларнинг маълум қилишларича, портлашлар бутун шаҳар бўйлаб эшитиш мумкин, яқин атрофдаги бинолардаги деразаларнинг барчаси синиб тушган.

Уляновск пойтахт Москвадан 900 километр жануби-шарқда жойлашган шаҳар.

Хабар қилинишича, ёнғин эскирган қурол-яроғни зарарсизлантириб, йўқ қилинаётган пайтда юз берган.

Дастлаб цехлардан бирида портлаш рўй берган, сўнг аланга бошқа жойларга ҳам тарқалган.

Уляновск вилоятининг губернатори Сергей Морозовнинг маҳаллий матбуотга айтишича, портлаш юз берган пайтда цехда қирқтача одам бўлган, шулардан 35 нафари бедарак йўқолган.

Россия Мудофаа вазирлиги мулозимлари оддий қурол-яроғ омборига ўт кетгани, ёнғиннинг кимёвий моддалар сақланадиган омборга ўтиши хавфи йўқлиги ҳақида айтганлар.

Шаҳар шифохонаси ходимлари жароҳатланганлар келтирилгани ҳақида маълум қилганлар.

Портлашлар тунда ҳам давом этган.

Расмийлар маҳаллий вақт билан соат 19 да портлашлар тугагани ҳақида хабар берганлар, бироқ Россия ахборот агентликларига кўра, ёнғин буткул бартараф этилмаган.

Уляновск шаҳри раҳбарлари аҳолига дока ниқоблар ва ичимлик сувини жамлаб қўйишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирган, омборларга яқин жойларда ҳаракатланмаслик маслаҳатини берганлар.

Бироқ россиялик журналистларнинг хабар қилишларича, қурол-яроғ омборига яқин жойдаги хонадонларда истиқомат қиладиган одамлар ўз уйларида қолишга қўрқмоқдалар, ўзлари билан бирга ҳужжатлари ва пулларини олиб бошқа жойга кетишга уринишган.

Уляновск вилояти губернатори Сергей Морозов сўзларига кўра, омборга яқин жойлардан уч минг одам эвакуация қилинган, улар шаҳар меҳмонхоналарига жойлаштирилганлар.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy