|
'Ўзбекистонда пахтада ҳамон қўшиб ёзиш кузатилмоқда'
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Тезкор гуруҳ таркибига кирадиган Хоразм вилоятидаги норасмий "Нажот" ташкилоти респондентларга "Аҳолининг пахта теришга мажбуран жалб этилиши тўғрими?" деб ва пахта мавсумида қандай инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳоллари рўй бергани борасидаги савол билан мурожаат этган. "Нажот" ташкилоти ўзининг сўрови натижасида эълон қилган ҳисоботга кўра, бу йил Хоразм вилоятида "ҳосилнинг чўғи яхши бўлмаган", пахта толасининг сифати пастдир. Оқибатда, ташкилотга кўра, вилоят расмийлари давлатга топширилаётган пахта ҳақидаги ҳисоботларда рақамларни юқори қилиб кўрсатишга мажбур бўлганлар. "Давлатнинг иқтисодиётга самарасиз аралашуви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятига ҳаддан зиёд назорат қилиниши терилаётган пахта сифатининг пасайишига, пахта ҳосили ҳақидаги кўрсаткичларни сохталаштиришга, коррупцияга олиб келмоқда", дейилади "Нажот" ташкилоти тарқатган ахборотда. Инсон ҳуқуқлари гуруҳи раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида бўлгани сингари бу йил Хоразм вилоятида ҳам мактаб ўқувчилари, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари, бюджет ташкилотлари ходимлари пахта теришга сафарбар этилганлар. Натижада "ходимлари пахта теришга жалб этилгани учун шифохоналар ва ижтимоий соҳа хизматлари тўлақонли фаолият юритмаган". 25 октябр куни пахта даласидан қайтаётган автобус ҳалокатга учраши оқибатида 2 инсон нобуд бўлган, 20 дан зиёд киши жароҳатланган. Бу йил Хоразм вилояти ҳокимлиги пахта мавсуми пайти барча бозорларни ёпишга буйруқ берганлар. Давлат идоралари ходимларининг фуқароларга қўл кўтарганлари, ҳақоратлаганлари ҳақида айтиб беришган сўровда қатнашган хоразмликлар. "Нажот" гуруҳига кўра, пахта мавсуми муносабати билан яна қатор инсон ҳуқуқларини поймол этиш ҳоллари кузатилган. Ўзбекистон мафкурачиларига кўра, Шўролар тизими даврида Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлиги барпо этилган, шу мақсадни кўзлаган сиёсат Орол денгизининг қуришига олиб келган, Ўзбекистон замини кимёвий моддалардан зарарланиб, аҳолининг саломатлигига зарар етказилган. Советларнинг "маъмурий-буйруқбозлик усули", "пахта планини бажариш йўлидаги қўшиб ёзишлар Москванинг босими остида" рўй бергани ҳақида гапирилади. Бироқ, танқидчиларга кўра, мустақил бўлган Ўзбекистоннинг раҳбарлари 1991 йилдан кейин мамлакатдаги пахта сиёсатини моҳиятан ўзгартирмаганлар. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Ўзбекистон: пахта терими яна камида 5 кунга узайтирилди11 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa
Пахта йиғим-теримига ким сафарбар қилинмоқда?14 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa
Ўзбекистондаги болалар меҳнатига қарши пикет14 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||