BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 11 Ноябр, 2009 - Published 12:53 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаоли калтаклаб кетилди
 
Бахтиёр Ҳамроев
Бахтиёр Ҳамроев уни калтаклаган шахсни умуман танимаслигини айтади."
Жиззахлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроев "номаълум шахс" томонидан калтаклаб кетилганини айтди.

Бахтиёр Ҳамроев Би-би-си билан бўлган суҳбатда ҳодисанинг чоршанба куни рўй берганини айтди.

Инсон ҳуқуқлари фаоли қўли "енгил" жароҳат олганини маълум қилди.

Бахтиёр Ҳамроевнинг айтишича, "Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев ва ҳаракат фаоли Дилором Исҳоқова билан Жиззах шаҳрида учрашиб, енгил автомобил ичида суҳбатлашиб ўтирган пайти унга "номаълум шахс" ҳужум қилган.

- Суҳбатлашиб ўтиргандик. Бир вақт ўрта ёшлардаги бир киши келиб, "машинани олинглар," дея жанжал кўтарди. Ҳайдовчи хўп деганини билади, бир пайт, нотаниш одам орқа эшикни очиб, менга ташланиб қолди. "Сан нимага бу урда ўтирибсан," деб ёқамдан тортди. "Ҳў, оқсоқол ўзингизга қаранг," деганимни биламан, дўппослаб кетса бўладими! - деди Бахтиёр Ҳамроев.

У Баҳодир Чориев ва Дилором Исҳоқованинг аралашуви билан нотаниш одам ҳамласидан
"қутилдим" деб айтади.

Бахтиёр Ҳамроев уни дўппослаган шахсни умуман танимаслигини айтади.
У айни ҳодиса юзасидан вилоят прокуратурасига ариза топширишини айтган.

Норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамиятининг фаоли Бахтиёр Ҳамроев дўппослаб кетилиши илк бор юз бераётгани йўқ.

Бундан уч йил муқаддам Бахтиёр Ҳамроев Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси икки ходими билан ўз уйида учрашаётган пайтида калтакланган эди.

Британия элчихонаси вакиллари ўшанда "жуда ҳам кўнгилсиз ва хунук воқеанинг гувоҳи бўлдик," деб айтган эдилар.

Улар бу воқеа ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев билан учрашувга атайин тўсқинлик қилиш мақсадида уюштирилган бўлиши мумкинлигига шубҳа қилмасликларини билдирган эдилар.

55-ёшли 13 йилдан буён Жиззах вилоятида юз бераётган қонунбузарликлар ҳақида жаҳон ҳамжамиятини хабардор этиб келади.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy