|
Ўзбекистон: пахта терими яна камида 5 кунга узайтирилди
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бу ҳақда сешанба куни Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимиятлари йиғинида қарор қилинган. Мазкур қарорнинг олинишига сўнги кунларда ёғингарчиликнинг кўп келиши ва далаларда терилмаган пахталарнинг ҳамон қолиб кетаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. Ноябр ойи бошида Ўзбекистон ҳукумати мамлакат пахта йиғим-терими бўйича давлат режасини муваффақиятли бажарганини эълон қилганди. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда бу йил уч ярим миллион тоннага яқин пахта териб олинган. "Пахтазор полвонлари" Жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаолларининг маълум қилишларича, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Сайфиддин Исмоилов олий ва ўрта махсус билим юртлари ҳамда мактабларнинг юқори синф ўқутувчи ва ўқувчиларига "далаларида қолиб кетган" пахтани нест-нобуд қилмасдан териб олишга буйруқ берган. Йиғим-теримни ташкиллаштириш ва унинг устидан назорат прокуратура ва ички ишлар органлари зиммасига юклатилган. Сирдарёлик ҳукумат мулозимининг Би-би-сига маълум қилишича, бу вилоятда ҳам оммавий пахта йиғим-терими яна камида беш кунга узайтирилган. Ўз исмини ошкор этилишини истамаган мулозим чоршанба кунидан бошлаб барча ўқув юртлари ўқитувчи ва юқори синф талабалари жалб этилганини айтган. Пахта теримига чиқиш "ихтиёрий-мажбурий" эканини таъкидлаган ушбу мулозим терилган ҳар бир кило пахта учун 120 сўм (5 АҚШ сенти) берилишини айтган. "Пахтага кўпчилик ўз ихтиёри билан чиқаяпти. Бир кило пахта учун 120 сўм берилаяпти. Бу - қишлоқ жойларида яшайдиганлар учун катта пул," деб айтган сирдарёлик ҳукумат мулозими. Халқаро босим ва унга муносабат Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни йиллик давлат режасини бажариш учун болалар меҳнатидан кенг фойдалаётганликда танқид қилиб келишади. Пахта саноатидаги дунёнинг қатор етакчи ширкатлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахтани сотиб олмасликка қарор қилганлар. Халқаро босимлар Ўзбекистон ҳукуматини болалар меҳнатидан воз кечиш бўйича янги қарорларни олишга ундади, аммо болалар меҳнатидан фойдаланиш тажрибаси ҳамон сақланиб қолмоқда. Ўзбекистон шу йилнинг ўзида ўз пахтаси учун бошқа харидорларни топди. Яқинда расмий Тошкент ингичка толали пахтани сотиш бўйича Хитой, Россия ва Эрон сингари мамлакатлар билан йирик шартномаларни имзолади. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||