BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 11 Ноябр, 2009 - Published 15:42 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
ЮНИСЕФ: '200 миллион гўдак ўсишдан орқада'
 
Африкалик болакай
ЮНИСЕФ айниқса Африка қитъасидаги вазиятдан хавотирда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ривожланаётган мамлакатларда 5 ёшдан кичик бўлган қарийб 200 миллион гўдак ўсишдан орқада қолаяпти.

БМТнинг болалар масалари бўйича агентлиги - ЮНИСЕФнинг огоҳлантиришича, қашшоқ мамлакатларда оналар ва болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги уларнинг ҳаёти давомида соғлиги билан боғлиқ муаммолар кўп учрашига олиб келади.

ЮНИСЕФга кўра, қашшоқ мамлакатларда болаларнинг чорак қисмининг вазни меъёридан енгилдир.

Ташкилот чиқарган ҳисоботда айтилишича, ривожланаётган мамлакатлардаги жами болаларнинг 90 фоизи ўсишдан орқада қолаяпти.

Улар асосан Осиё ва Африка қитъаларидаги мамлакатларда дунёга келган норасидалардир.

Сўнгги 20 йил давомида айрим ижобий ўзгаришлар ҳам юз берган - 1990-йилларда Осиёдаги жами болаларнинг қарийб ярми ўз ёшига нисбатан жуссаси кичик, вазни енгил эди, бугунга келиб, бу кўрсаткич учдан бирини ташкил этади.

Бироқ Африка мамлакатларида яшаётган ҳар уч боладан бири ўсишдан ортда қолмоқда - буни 20 йил олдинги рақамларга солиштирадиган бўлсангиз, орасидаги фарқ камлигини кўрасиз.

Мунтазам қорни тўймай юриш - болаларни ҳалокатли хасталиклар - айниқса, зотилжам ва ичкетарга чалинишини осонлаштиради, айни бир пайтда ақлий ривожланишига ҳам салбий таъсир қолдиради.

Бундай болаларнинг нимадандир сабоқ олишлари мушкул кечади, катта бўлганларидан кейин ҳам ишлашлари осон бўлмайди.

Бирлашган Миллатларнинг янги ҳисоботида гўдакнинг икки ёшдан кейин организми учун зарур калорияларни олиши муҳим экани таъкидланади.

Чақалоқ туғилганидан кейинги дастлабки минг кунда етарли микро ва макро озуқа билан таъминланиши ундан кейинги бўйи ўсиши ва ривожланишида асосий из қолдиради.

Умуман боланинг кейинги ҳаёти учун илк олти ойлиги давомида она сутини эмиши муҳим омил бўлади.

Бироқ айрим мамлакатларда туғилган барча чақалоқларнинг ярми ҳам она сутидан баҳраманд бўлолмаётган экан.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy