BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 09 Ноябр, 2009 - Published 10:51 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Тожикистоннинг аксар қисми электр қувватисиз қолди
 
Электр узатиш линияси
Совуқ туфайли энергиянинг кўп ишлатилиши Норак ГЭСини вақтинча ишдан чиқаргани айтилмоқда
Норак Гидроэлектрстанциясидаги бузилиш сабаб Тожикистоннинг аксар ҳудудлари бир неча соат мобайнида электр энергиясиз қолган.

Тожикистоннинг электр таъминоти учун масъул ширкати "Барқи Тожик"дан маълум қилишларича, 9 ноябр тонгида мамлакатнинг 75 фоизи электр таъминотидан узилган.

Норак Гидроэлектрстанцияси масъулларининг айтишларича, бунга электр станцияси тизимидаги бузилиш сабаб бўлган.

"Бу кескин совуқ тушиши билан электр энергиясининг кўп ишлатилиши ортидан Норак ГЭСи тармоқлари автоматик равишда тўхтаб қолганлигидан деб изоҳлашган расмийлар.

Би-би-сининг Душанбедаги мухбири хабар қилишича, шу кеча-кундузда Тожикистон пойтахти ва атрофида тинимсиз ёмғир ёққан.

"Шаҳар буткул электрсиз қолди. Шунинг учун аҳолининг уйларни иситиш, иссиқ сувга эга бўлишлари учун муҳим бўлган объектлар ҳам электр қувватидан мосуво бўлишди", дейди мухбиримиз.

Тожикистон пойтахтининг бир неча соат давомида электр қувватисиз қолиши Марказий Осиё мамлакатлари орасида сувдан фойдаланиш, гидроэлектр станциялари борасидаги баҳс авж олган пайтга тўғри келган.

"Сангтўда" ГЭСи
Тожикистон янги ГЭСларни барпо этишни истайди
Норак Тожикистоннинг 90 фоиз ҳудудини электр энергияси билан таъминлайдиган иншоот, бироқ қиш ойларида бу тоғли ўлканинг қўшниси - Ўзбекистон газига эҳтиёжи янада ортади, Тожикистонга кўпроқ электр қуввати керак бўлади.

Тожикистоннинг янги гидроэлектр станциялари барпо этиш режалари расмий Тошкентнинг кескин қаршилигига дуч келган, муқобил йўл сифатида Тожикистон муҳтож бўлганида Туркманистон электрини сотиб олишни ихтиёр этган.

Шу кунларда эса Шўролар Иттифоқи даврида сув тўғонлари ва электр таъминотини оқилона тақсимлаш мақсадида бирпо этилган тизим - Марказий Осиё мамлакатларини бир-бирига боғлаган Ягона Энергия тизимининг самарасини савол остига олиш бошланган.

Олдинроқ Қозоғистон расмийлари Тожикистонни Ягона Энергия тизимидан электр қувватини ноқонуний олаётганликда айбладилар ва бу тизимдан чиқишлари мумкинлиги огоҳлантириши билан чиқдилар.

Шу кунларда эса "Ўзбекэнерго" давлат ширкатининг масъуллари Ўзбекистоннинг ягона тизимдан чиқиши эҳтимоли борасида чиқиш қилмоқдалар.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy