|
Ўзбекистон: Унутилган мустабидлик
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Анжуманда бир давра атрофига дунёнинг етакчи сиёсатчилари ҳамда ўзбек адабиёти ва маданияти намоёндалари жам бўлганлар. Ушбу анжуман ташкилотчиларининг маълум қилишларича, Ўзбекистон гарчи Марказий Осиё минтақасининг муҳим давлати бўлса-да, аксар оврўпаликлар учун ёпиқ ва номаълум мамлакатлигича қолмоқда. Анжумандан мақсад ана шу номаълумликка ойдинлик киритиш ва оврўпаликларга, хусусан эса Нидерландия жамоатчилигига Ўзбекистоннинг бой маданияти, қизиқарли тарихи ва бугунги кун муаммолари борасида кўпроқ маълумот беришдан иборат. Ўзбекистон иккиёқлама ўлчовлар мамлакати ҳисобаланади,- дейилади асосий ташкилотчи “PressNow” уюшмаси тарқатган баёнотда, - Қофқоз ва Чин оралиғидаги жозибадор минтақада жойлашган бу мамлакат турк ва форс, ислом ва мўғул ҳамда рус истибдодларини бошдан кечиргандир. Энди эса, Советлар тузуми қулаши ортидан Ўзбекистон бошқа - маҳаллий истибдод исканжасида яшашга мажбур - президент Каримовнинг 20 йиллик бошқаруви мобайнида болалар меҳнатидан фойдаланиш, ўзгача фикрловчилар устидан зўравонлик ва уларнинг мунтазам ғойиб бўлишлари ҳамда матбуот устидан ялпи назорат ҳолатлари гуллаб яшнади. Мамлакатнинг йирик газ заҳиралари, Ғарб учун мақбул ҳарбий базалар ҳамда Афғонистонга элтувчи муҳим йўллар мавжудлиги Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ва бошқа эркинликлар билан боғлиқ абгор вазиятдан кўз юмишга сабаб бўлмоқда ва бундан Ўзбекистон ҳукумати усталик билан фойдаланмоқда. Анжуман давомида Ўзбекистонда пахта етиштириш жараёнида болалар меҳнатидан ялпи фойдаланиш ҳолатини қоралаш борасидаги мунозараларга ҳам ўрин берилади. “Ўзбекистон пахтаси жаҳондаги энг яхши толалардан бири эканлиги ва, эҳтимол, сиз кийиб юрган кўйлакда ўзбек боласининг пешона териси муҳрланганини биласизми?”, дейилади бу хусусида “PressNow” тарқатган баёнотда. Кун давомида бугунги ўзбек жамиятига бағишланган фильмлар намойиши бўлиб ўтади. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||