BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 06 Ноябр, 2009 - Published 09:37 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Дилмурод Саййид оиласи автоҳалокатга учраган
 
Журналист Навоий вилоятидаги қамоқхонада сақланмоқда
Таниқли мустақил журналист Дилмурод Саййиднинг турмуш ўртоғи ва қизи автоҳалокатда нобуд бўлишган.

Фожеа Оқ олтин туманида рўй берган.

Ўзининг танқидий мақолалари билан ном чиқарган журналист шу йил ёзида товламачилик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор, деб топилиб ўн икки ярим йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Хабарларга кўра, унинг турмуш ўртоғи Барно Жуманова ва қизи Навоийдаги қамоқхонада бўлган журналистни кўриб келиш учун кетаётган бўлишган.

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамиятининг ахборотномасида айтилишича, автоуловлар тўқнашувида жами олти киши ҳалок бўлган.

Бу автоҳалокат иши бўйича тергов бошланган.

Автоҳалокат ГАЗ-53 юк уловининг "Нексия" русумидаги машина билан тўқнашуви натижасида рўй берган.

ГАЗ-53 юк уловининг ҳайдовчиси жабрланмагани айтилмоқда.

Марҳум Барно Жуманова ва унинг қизи бугун дафн этилган.

Журналист Дилмурод Саййид, "Эзгулик" ахборотномасига кўра, ўз оиласининг фожеали ҳалок бўлганидан ҳамон бехабар қолмоқда.

Журналист қамоққа олинишидан аввал "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти ходими сифатида ҳам фаолият юрита бошлаганди.

Дилмурод Саййид шу йил феврал ойида ҳисбга олинганди.

Қатор халқаро ташкилотлар, ҳамда инсон ҳуқуқлари фаоллари журналистни ўз касбий фаолияти туфайли қамоққа ташланганини урғулашади.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy