|
Америкада зобит ўз сафдошларига ўт очди
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Техасдаги Форт Ҳуд ҳарбий базасида рўй берган ҳодисада қўмондон генерал-лейтенант Боб Конга кўра, ҳужумчи зобитнинг ўзи аввал хабар қилинганидай ўлдирилмаган. Унинг яралангани ва ҳозирда назорат остида экани айтилади. Майор Нидал Малик Ҳасаннинг нима учун ўз қуролдошларини отгани аниқ эмас, аммо айрим хабарларга кўра, Америкада таваллуд топган мусулмон ҳарбий ўзининг Ироқ ва ё Афғонистонга жўнатиш эҳтимолидан норози бўлган. CNNга кўра, Жума куни у турган уй тинтув қилинган. Ҳарбий база қўмондонига кўра, қурбонлардан бири полиция ходими бўлган, қолганлар эса аскарлардир. Президент Барак Обама айни ҳодисани " даҳшатнок зўравонлик" деб атар экан, қурбонларнинг яқинларига ўз таъзиясини изҳор этган. Мулозимларга кўра, отишма бошланган вақти бир гуруҳ аскарлар ўқув жараёнини якунланганини нишонлашаётган бўлишган. Майор Ҳасанга қарата бир неча маротаба ўқ узилган, аммо унинг ҳаёти хавф остида эмас. Ўз қуролдошларига ўт очган майор Ҳасаннинг яқинларидан бири Америка матбуотига, унинг хорижга жўнатилиш эҳтимолидан норози бўлиб юрганини айтган. Шунингдек, Нидал Ҳасан ўзига нисбатан ирқий асосдаги камситишлар бўлганидан норози бўлиб юргани маълум қилинган. Форт Ҳуддаги ҳарбий базада қирқ мингга яқин қўшинлар жойлаштирилган. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||