|
Қирғизистонда журналист бўлиш осонми?
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Аммо байрам манзарасига мамлакат хавфсизлик кучларини танқид қилиб келган газетанинг муҳаррири ўлдирилиши воқеаси соя солмоқда. Бир пайтлар собиқ Шўро давлатлари орасида "демократия оролчаси" дея ном олган Қирғизистонда бугун мухолифатдаги журналистларга қаратилган зўравонлик хавотирли даражада кўпаймоқда. Мустақил "Жилан" ҳафтаномасининг муҳаррири Сейитбек Мураталиевнинг жасади Чоршанба куни ўз уйида топилганди. У ўн уч карра пичоқлангани айтилмоқда. Полицияга кўра, муҳаррирни пичоқлаган аёл қўлга олинган ва у гўё бу амалга қўл урганига иқрор бўлган. Расмий маълумотларга ишониладиган бўлса, Мураталиев жаноблари бу аёлни зўрлашга ҳаракат қилган экан. Аммо бу каби "расмий маълумотлар" собиқ Шўро давлатларига хос бўлган усулларни эслатади. Яъни, одатда қурбонлар қандайдир "қинғир" ишларга қўл урган бўлиб чиқади. Халқаро Матбуот Институтининг директори Алисон Маккензи Қирғизистон журналистлари аёвсиз калтакланаётгани ва ё ўлдириб кетилаётганидан хавотир изҳор этган. Унга кўра, бу каби ҳолатларга тоқат қилиш мумкин эмас. Ўтган бир неча кун орасида бошқа бир мустақил журналист Кубаничбек Жолдошев номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилганди. Қирғизистон полицияси эса бу амални "безорилик" деб атамоқда. Халқаро ташкилотлар, жумладан "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти айни ҳодиса бўйича баёнот билан чиқиб, бу бир йил давомида журналистларга нисбатан рўйхатга олинган еттинчи ҳужум эканини урғулайди. Аксарият ҳолатларда ташкилотга кўра, жиноятчилар жавобгарликка тортилмай қолмоқда. Бундан икки йил аввал Ўшнинг марказий кўчаларидан бирида отиб кетилган таниқли журналист Алишер Соиповнинг қотиллари ҳамон
топилгани йўқ.
Унинг яқинлари ва дўстлари Алишерни Ўзбекистон хавфсизлик кучлари ўлдириб кетишганини даъво қилишади. Айни пайтда " Ахборот ва Матбуот куни " байрамида мухолифат веб саҳифаси Президент маъмурияти ва Хавфсизлик кучлари орасида Курбанбек Бакиевнинг яқин қариндошлари масаласига эътибор қаратади. "Delo No" вебсаҳифасига кўра, Президентнинг укаси Жаниш Давлат Хавфсизлик хизматининг раисидир. Яна икки укаси Олмония ва Хитойда дипломатик вазифаларда экан. Президентнинг катта ўғли Марат эса Миллий Хавфсизлик Қўмитасида катта маслаҳатчидир. Мухолифатга кўра, Бакиев жанобларининг бошқа бир ўғли Максим эса мамлакатга киритиладиган сармояларни назорат қиладиган вазифани эгаллаган. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||