|
Ўзбек-тожик чегарасида тожик чегарачиси яраланди
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ҳодиса Тожикиcтоннинг Cуғд вилояти Панжакент тумани ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Ургут тумани чегарасида юз берган. Буни Тожикистон Чегара қўшинларининг Панжакентдаги ҳарбий қисми зобитлари тасдиқлашган. Яраланган аскар - Тожикистон чегара қўшинларининг Панжакентдаги қисмларидан бирида хизмат қилаётган Виктор Андюлиннинг айтишича, Ўзбекистон тарафидаги кузатувчи минорадан унга қарата устма-уст ўқ узган. Натижада Андюлин оёғидан яраланган ва маҳаллий беморхонага ётқизилган. Ўзбек чегарачилари Андюлинга чегарани бузиб ўтгани учун ўқ узилганини айтганлар. Лекин Андюлин чегаранинг Тожикистон томонида хизмат вазифасини бажараётгани ва у билан бирга яна бир қуролдоши бўлганини айтган. Ҳодисани ўрганган ҳарбий мутахассисларга кўра, чегарада ҳеч бир огоҳлантиришсиз ўқ узиш мумкин эмас. Мутахассисларга кўра, ҳатто чегара бузиб ўтилган тақдирда ҳам, аввалига огоҳлантириш мақсадида четга ўқ узиш, агар чегара бузувчи бўйсунмай, ўз ҳаракатини давом эттирса, унга қарата ўт очиш мумкин. Можаро юз берган Саразм-Жартепа чегара-божхона ўтказиш нуқтаси Зарафшон водийсининг Ўзбекистон ва Тожикистон қисмларини боғлаб турадиган ягона қонуний чегара ўтиш манзили ҳисобланади. "Бу манзилдан чегаранинг ҳар икки томонидаги туташ туманлар аҳолиси визасиз ўтишлари мумкин. Лекин панжакентликлар бу имкондан маҳрум этилганларига икки йил бўляпти. Чегара улар учун ёпиқ. Фақат қўлида расман тасдиқланган шошилинчномаси бўлган тожикистонликлар қўшни мамлакат ҳудудига беш кун муддатга бориб-келишлари мумкин", дейди панжакентлик журналист Шоҳин Облоқулзода. Айни пайтда панжакентлик кузатувчиларнинг айтишларича, Саразмдаги можаро ўзбек-тожик чегарасида юз берган биринчи кўнгилсиз воқеа эмас. Уларга кўра, жорий йилнинг ўзида чегарадан ўтаётган панжакентлик Хайрулло Суюсов ўзбек чегарачилари ўқидан яраланган. У Самарқанд вилоятидаги бемор-хоналардан бирида даволанган, лекин унинг ўт халтасидаги тошни ташлаб олиш учун ўтказилган жарроҳлик
амалиёти натижасида Панжакентлик чўпон Муҳсин Мирзоев эса чегарага қўйилган минада портлаб ҳалок бўлган. Ўз навбатида Ўзбекистон томони ҳам тожик чегарачиларининг Ўзбекистон фуқароларига нисбатан зўравонликларга қўл уришларини таъкидлаб келади. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||