|
Ўзбекистонда пиво сотишга чекловлар киритилди
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Вазирлар Маҳкамаси ноябр ойидан бошлаб таълим муассасалари ва диний ташкилотларга ярим чақирим радиусда жойлашган савдо дўконларида пивони доналаб сотиш таъқиқланганини маълум қилган. Ушбу қарорга риоя қилмаганлар Ўзбекистонда "Истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилиш ҳақидаги" қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъкидланган. Икки йил муқаддам Ўзбекистон президенти томонидан "Чакана савдода алкогол маҳсулотлар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ҳақидаги" қарор чиққанди. Мазкур қарорга мувофиқ, махсус рухсатномага эга бўлган юридик шахсларгагина Махсус рухсатномалар эса маҳаллий ҳокимиятлар қошида таъсис этилган комиссиялар томонидан бера бошлаганди. Рухсатнома олиш учун юридик шахслардан қишлоқ жойларида энг кам маошнинг 50 бараварига, шаҳар жойларида эса энг кам маошнинг 100 бараварига тенг таъсис фондига эга бўлиш талаб қилинар эди. Кузатувчиларга кўра, "Чакана савдода алкогол маҳсулотлар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ҳақидаги" қарор спиртли ичимликлар устидан яккаҳокимликни ўрнатилишига олиб келди. Таҳлилчилар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори ҳам, амалда айни мақсадларга хизмат қилиши мумкинлигини тахмин қилишади. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||