BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 04 Ноябр, 2009 - Published 14:43 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Муҳаммад Пайғамбар ҳақида янги филм
 
Пайғамбар Муҳаммад ҳақида янги филм ташаббускорлари Ислом борасидаги нотўғри тасавурларни йўқотиш мақсадидалар
Форс кўрфазида жойлашган кичик, лекин ўта бой Қатарда Муҳаммад Пайғамбар ҳақида 150 миллион долларлик филм суратга олиниши ҳақида маълум қилинди.

Филм инглиз тилида бўлиши ва унга "Узуклар қироли", "Матрица" номли машҳур филмларни суратга туширган ҳолливудлик таниқли ижодкор Барри Осборн режиссёрлик қилиши айтилмоқда.

Филм лойиҳаси ортида турган қатарлик медиа ширкатга кўра, мақсад одамларга Ислом дини ҳақида кўпроқ маълумот етказиш ва Ғарбдаги нотўғри тасаввурларни йўқотиш.

Филм харажатларини қоплаётган Қатар медиа ширкатига кўра, сценарий келгуси йил тайёр бўлади, суратга тушириш ишлари эса ундан кейинги йил бошланади.

Филмнинг тарихий ва диний жиҳатдан аниқ тасаввур беришига амин бўлиш учун тадқиқот гуруҳига раҳбар этиб, уламо Юсуф Ал-Қарадавий тайинланган.

Ал-Қарадавийга кўра, ушбу филм бутун жаҳон учун Муҳаммад Пайғамбарнинг тинчлик сўзини етказиш имконидир.

Америкалик продюсер Барри Осборнга кўра эса, Муҳаммад Пайғамбарнинг сиймосини кўрсатмаслик борасидаги таъқиқ туфайли филмни олиш катта вазифадир.

Бу филм охирги йилларда Ғарбда урчиган Ислом ҳақидаги нотўғри тасаввурларни тарқатиб юбориш мақсадида йўлга қўйилган қатор лойиҳалардан биридир.

Ислом дини Ғарбда нотўғри тақдим этилаётгани ва танқидларга юз тутаётгани ҳақида хавотирлар янги эмас, аммо Ироқ ва Афғонистонга Америка бошчилигидаги ҳужумлардан сўнг янада долзарб маъно касб этди.

Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилган карикатураларнинг Данияда чоп этилганидан сўнг мусулмонлар орасида уларни нотўғри тушунаётганлари ва адолатсиз муносабатда бўлинаётгани ҳақидаги ҳисларни қўзғатиб юборди.

Бу галги филм Ғарбдаги тасаввурларга қарши қўйиш мақсадида олинаётган иккинчи филмдир.

1976 йили Муҳаммад Пайғамбарни тасвирлаш мумкин эмаслиги ҳақидаги таъқиқни бузганлиги ҳақидаги шов-шувлар билан Энтони Куин рол ижро этган "Рисолат" филми чиқарилганди.

Аслида филм бу тақиқни бузмаган.

Лекин 30 йилдан сўнг филм режиссери суриялик Мустафо Ал-Аққад Иорданияда худкушлик бомба ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар орасида эди.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy