|
Афғонистонда беш британ аскари ҳалок бўлди
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Британия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Ҳелманд вилоятида беш британ аскари отиб ўлдирилган ва яна бир нечаси жароҳатланган. Би-би-сининг Кобулдаги мухбири эришган маълумотларга кўра, британ аскарлари Ҳелманд вилоятидаги Шин Қалай шаҳарчаси яқинидаги полиция назорат нуқтасида бўлишган вақти полициячилардан бири уларга қарата ўқ очган. Полициячи беш британ аскари ва уч афғон ҳарбийсини ҳалок этган. Яна олти аскар жароҳатланган. Ўқ очган полициячи ҳодиса еридан қочиб кетгани айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан текширув ишлари бошланган. Асосий савол Афғонистон хавфсизлик хизмати ҳодими бўлган полициячининг нима учун ўқ очгани ҳақида. Баъзи манбаларнинг айтишларича, ўқ очган полициячининг исми Гулбиддин бўлган ва унинг ҳақиқатан ҳам полициячи бўлгани айтилмоқда. Тахмин қилинишича, бу полициячи у устидан назорат қилган зобит билан баҳслашиб қолган. Аммо минтақадаги қабилалар вакиллари унинг Толиблар билан алоқада бўлганлигини тахмин қилганлар. Ҳелманддаги Британия кучлари матбуот котибининг айтишича, ҳалок этилган аскарлар афғон полициячиларини тайёргарликдан ўтказиб, улар билан бирга охирги икки ҳафта мобайнида яшаб келганлар. Британ ҳарбийлари вакили шунингдек, ҳужум британ ва афғон ҳарбийлари ўртасидаги жанжал ёда мушталшув натижаси бўлмаганлигини урғулади. Ҳудди шу каби ҳодиса яқинда икки Америка аскари билан ҳам бўлиб ўтганди. Ҳодиса юз берган Ҳелманд вилоятининг бу мавзесида исёнчилик кучлидир ва охирги вақтларда қақшатқич туқнашувларга саҳна бўлган. Ҳелмандда уч ярим йил аввал британ ҳарбийлари жойлаштирилганидан бери бу бир йўла берилган энг кўп қурбонлар сонидир. Ҳаммаси бўлиб Афғонистонга 2001 йил хорижий кучлар киритилганидан бери ҳалок бўлган британ аскарлари сони 229 кишига етди. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР
'Ҳомид Карзай янги афғон президенти бўлади'02 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa
Кобул марказида БМТ ходимлари ҳалок этилди28 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa
Афғонистон: жанубда 14 ҳарбий нобуд бўлган26 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||