|
Ўзбекистон бозорларининг ўзгараётган қиёфаси
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Сўнгги йилларда Ўзбекистон бозорларининг қиёфаси ўзгарган. Кўплаб эркаклар пул топиш мақсадида хорижий мамлакатларга кетишга мажбур бўлганлар, уларнинг ўрнини, хусусан, бозорлардаги савдо ўринларини ҳам аёллар эгаллаганлар.
Илгари замонларда Тошкент шаҳрида аёл кишининг тарвуз сотиши кузатилмаган. Тарвуз сотиш - эр кишининг иши бўлган. Бугун қиз боланинг бундай савдога масъуллиги замон ўзгараётганининг яна бир белгиси.
Айрим аёллар учун бозорда савдо билан шуғулланиш якка ўзининг иши бўлса, Хоразм вилояти маркази Урганчдаги мана бу аёллар учун эса бу "оилавий пудрат"дир.
Бозордаги аёллар нафақат савдо-сотиқ, балки ўзларига қарашга ҳам улгурадилар. Нима билан савдо қилаётганига қарамасдан, ўзининг сочи ва тирноқларига оро бериш аксар ўзбек аёлларига хос ўз-ўзига эътиборни намоён этади.
Барча бозорлардаги савдо ўринлари учун қаттиқ рақобат мавжуд. Шунинг учун ҳам ҳаммага соя-салқин савдо жойи насиб этмайди. Узумфуруш бу опахонлар бозор йўлакларида жойлашишга мажбур бўладилар.
Ҳамма бозорларда ҳам қулай савдо ўринлари ташкил этилмаган. Кимнингдир меваларни юк автомобили юкхонасининг ўзидан харидорга таклиф этишига тўри келади.
Барчанинг ҳам савдо ўрни учун ҳақ ёки "патта пули" тўлашга қурби етмайди. Бундай аёллар бозор расмийларининг "қаҳру-ғазабларига учрашлари мумкин".
Бозордаги ҳамма сотувчи ҳам мана бу опахон сингари харидорни табассум билан қарши олмайди. Айримлар сотаётган маҳсулоти мазасини татиб кўришни таклиф этса, яна кимдир соғликка фойдаси ҳақида ҳикоя қилади.
Бозордаги савдо кўплар учун оилавий бизнес ҳисобланади. Шаҳар мактабларининг ўқувчилари дарсдан сўнг ота-онасига ёрдамлашади.
Тушлик ёки тамадди қилиш учун савдони тўхтатиб бўлмайди. "Бизнес"га зарар бўлмаслиги учун харидор йўқ вақтида қисқа фурсатда овқатланиб олиш керак.
Эркаклар Ўзбекистон бозорларидан буткул йўқолиб қолганлари йўқ. Эркаклар "ёғли жойларда"лар. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||