 |
|
| Карзайнинг ягона рақиби доктор Абдулло Абдулло қайта сайловларда иштирок этишдан бош тортган |
Афғонистон Сайлов ҳайъати воизи Кобулда берган матбуот анжумани чоғида жорий афғон раҳбари Ҳомид Карзайни янги президент этиб
эълон қилган.
7 ноябрга мўлжалланган иккинчи давра президентлик сайловлари ҳайъат томонидан бекор қилинган.
Бунга қайта сайловларда президент Карзай билан беллашиши кутилаётган ягона номзод - собиқ афғон ташқи ишлар вазири доктор
Абдулло Абдуллонинг жараёнда иштирок этмаслик қарори сабаб бўлган.
Доктор Абдулло ўз қарорини биринчи давра сайловларида кузатилган оммавий қаллоблик ҳолларининг яна такрорланишига оид хавотирлари
сабаб бўлгани билан изоҳлаган.
Собиқ ташқи ишлар вазирининг бу каби кўринишнинг олдини олиш учун Афғонистон сайлов ҳайъати раҳбари ва уч вазирни ишдан олиш
дохил қатор шартлари аввалроқ президент Карзай томонидан рад этилганди.
Шартлари қабул қилинмаслиги ортидан доктор Абдулло қайта сайловларда иштирок этмаслик қарорини баён қилганди.
|