BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 30 Октябр, 2009 - Published 14:40 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Ўзбекистон: Янги иш ўринлари ва ишсизлик муқоясаси
 
Айнан ишсизлик сабаб ризқини бегона юртларда териб юрган ўзбекистонликларнинг сони миллионларни ортда қолдирган
Айнан ишсизлик сабаб ризқини бегона юртларда териб юрган ўзбекистонликларнинг сони миллионларни ортда қолдирган

Ўзбекистон давлат ахборот агентликлари хабарларига кўра, мамлакат парламенти 2010 йилда юз минглаб янги иш ўринлари яратиш режасини тасдиқлаган.

Режа рақамларига боқилса, келаси йили Ўзбекистонда миллионга яқин янги иш жойлари ташкил этиларкан, жорий йил ҳисобидан эса, 700 мингдан ортиқроғи яратиб бўлинибди ҳам.

Ўзбекистон парламенти аҳолини иш билан таъминлаш масаласини кўтаргану аммо мамлакатда ишсизлик даражаси борасида бирор бир маълумот айтилмаган.

Бу хусусда расмий статистик маълумотларни олиш ҳаракатларимиз самарасиз кечди.

АҚШ Давлат департаментининг Ўзбекистондаги яширин ишсизлик даражасига оид ҳисоб-китобларида унинг 25 фоиз экани айтилади.

Хўш, маҳаллий иқтисодчилар бу борада қандай фикрдалар?

Ўзбекистонлик мустақил иқтисодий шарҳловчи Жаҳонгир Шосалимов Би-би-сига берган суҳбатида ишсизлик мамлакатда кенг тарқалганини айтади.

Унга кўра, бунга инвестиция сиёсатининг рисоладагидек эмаслиги, маҳаллий ишлаб чиқаришга эътиборнинг ниҳоятда сустлиги, Тошкент Авиация заводи, Ташсельмаш, Ўзбексельмаш,.. каби йирик корхоналарнинг ёпилиб кетиши сабаб бўлган.

Шарҳловчи келтирган ҳисоб-китобларга кўра, биргина йирик корхона ва фабрикаларнинг касодга учраши оқибатида тахминан 5 миллионга яқин киши ишсиз қолган.

Суҳбатдошимиз Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ишсизлик даражаси 90 фоизга бориши, мамлакат шаҳарларида эса, бу кўрсаткич 50-60 фоизни ташкил этишини айтади.

Унга кўра, Ўзбекистондаги ишсизлик яширин кўринишда бўлгани учун яққол кўзга ташланмайди. Яъни, одамлар ўз касблари қолиб, бошқа машғулотлар орқали ўз кунларини кўришга ҳаракат қилишади.

Ўзбекистонлик иқтисодий шарҳловчининг айтишича, расмий ҳукумат, қонун чиқарувчи идоралар ишсизлик билан боғлиқ ҳақиқий вазиятни тан олишни исташмайди.

"Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ҳақиқатда ҳам 50-60 фоиз дейиладан бўлса, бу ҳукуматнинг фаолияти самарасиз бўлганини тан олиш бўлади, шунинг учун ҳам улар икки дунёда бу рақамни тан олишмайди," дейди Жаҳонгир Шосалимов.

Унга кўра, ўзбекистонлик масъулларнинг янги иш ўринлари яратиш ҳаракатлари хўжакўрсинга қилинаётган амаллардир.

Маҳаллий мулозимлар томонидан фермерларни ишсиз кишиларни ишга олишга мажбур қилиш, уй ишлари, яъни касаначилик ҳисобига қўшиб юборишлар кўп бўлаяпти. Касаначилик бир-икки ой бўлади ёки бўлмайди. Шунинг учун яратилаётган иш ўринларининг бор-йўқлигини текширишнинг ҳеч иложи йўқ," дейди Жаҳонгир Шосалимов.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён орада кечган қарийб 20 йил давомида ўз рўзғорини тебратиш учун меҳнат муҳожирлигига юз тутган инсонларнинг сони бир неча юз мингдан, бир неча миллионга етиши айтилади.

Улардан аксарияти Россия, Қозоғистон каби яқину узоқ хорижда мавсумий ишларда банд бўлишади.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тер тўкаётган давлатлар билан икки орада хос шартномаларнинг йўқлиги сабаб, бирор бир ҳимоясиз ўта оғир шароитларда ва ҳаттоки, қуллик ҳолатида меҳнат қилаётган ўзбекистонликларга оид хабарлар ҳам йўқ эмас.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy