|
ОИ жазо чораларининг бекор қилинишига муносабат қандай?
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга қарши сўнги жазо чораси - қурол-яроғ эмбаргосини шу ҳафта бекор қилди. Қурол-яроғ эмбаргоси 2005 йилда Андижондаги йирик халқ намойишига қарата ҳукумат кучлари керагидан ортиқ куч қўллаб, қонли равишда бостириши ортидан жорий этилган эди. ОИ Ташқи ишлар вазирлари жазо чоралари "Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини янада мустаҳкамлашга рағбатлантириш" мақсадида олиб ташланганини айтганлар. Аммо бир қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар жазо чоралари бекор қилинишини Ўзбекистонда ҳуқуқлари поймол этилганлар масуълиятидан виждонсизларча воз кечиш дея таърифладилар. Оддий ўзбекистонликларнинг жазо чорларининг бекор қилиниши ҳақида фикрлари қандай? Рамзий, дея таърифланган, дастлаб бир ҳовуч расмийлар учун виза чекловларининг олиб ташланиши, кейинчалик қурол-яроғ эмбаргосининг бекор қилиниши уларда қандай муносабат уйғотмоқда? Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани яшовчиларидан бирининг айтишича, Оврўпо Иттифоқи жазо чоралари самарасиз бир йўлдир. "Чунки Ўзбекистон Оврўпо Иттифоқи билан алоқа қилмаса, Осиё ё-да бошқа мамлакатлар билан ҳам алоқа қилавериши мумкин. Бунинг ортидан Ўзбекистон ҳеч нарса йўқотмайди, аксинча бошқа мамлакатлар билан муносабатларини янада мустаҳкамлаб олиши мумкин", -дейди у.
"Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларининг бекор қилинишини ижобий баҳолайман. Раҳбарларимиз Оврўпо давлатларига сафар қила бошласалар иқтисодий алоқаларимиз янада кенгаяди. Оврўпо давлатлари анчайин ривожланган ва биз улардан кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин", - дея хулоса қилди Хўжаобод тумани яшовчиси. Унинг айтишича жазо чоралари кундалик рўзғор ташвишлари билан овора бўлиб юрган халқнинг аксарини қизиқтирмайди ва уларнинг балкида бундан хабарлари ҳам йўқдир. Қирғиз-ўзбек чегарасидаги "Дўстлик-Дўстук" чегара пости яқинида ўз фикрини билдирган ўзбекистонлик аёлнинг фикрича эса, борди-келди бўлиб тургани барибир яхши, муносабатларнинг ривожланиши учун ҳам, тажриба алмашиш учун ҳам. Ҳудди шу ерда яна бир аёлнинг айтишича, жазо чораларини бекор қилиб Оврўпо Иттифоқи тўғри йўл тутган. "Халқ қийналмасин деган, борди-келди, олди-сотдисини қилолсин, деган мақсадда Оврўпо яхши қилди. Ўзбекистон ҳам бу каби қадамлардан ўрнак олса бўларди егиллштиришлар борасида. Нима қилади бу каби чегара ва божхона чекловлари билан одамларни қийнаб? Дунё бўйлаб бу каби божхона хизматини кўрмаганмиз",- дейди куйинчаклик билан чегардан ўтишни кутиб турган аёл. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР
ОИ Ўзбекистонга қарши эмбаргони олиб ташлади27 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa
Қизил Хоч ўзбек қамоқхоналаридаги текширувини бошлаган27 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa
'Ўзбекистонга қарши қурол-яроғ эмбаргоси бекор қилинади'26 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||