BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 20 Октябр, 2009 - Published 18:15 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Кембриджда ўзбек мусиқасига бағишланган кеча
 

 
 
Кембридж шаҳри ўзининг олийгоҳлари билан машҳур...

Кембридж шаҳри Лондондан 70 чақирим шимолда жойлашган. Уни олийгоҳ шаҳарча ҳам дейишади. Шаҳар аҳолисининг тўртдан бир қисми талабалар. Айниқса, у Британиядаги иккинчи қадимий олийгоҳ ҳисобланган Кембридж Универстети билан машҳур. Универстетга 1209 йилда асос солинган.

Бугунда бу ерда нафақат Британия ёки Оврўподан, балки бутун дунёдан олимлар, тадқиқотчилар фаолият олиб боришади, бутун дунёдан келган талабалар таҳсил олишади. Шундай экан, "Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда мусиқа ҳамда миллий ўзлик" деб номланган анжуманнинг ҳам бу ерда ўтаётгани бежиз эмас.

Илк маъруза Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистондаги миллий анъаналар ва мусиқа ҳақида бўлди. Маросимларда куйланадиган қўшиқлар, қадимдан ҳозиргача сақланиб келаётган анъаналар, ижрочилар ҳақида сўз юритилди.

-Мусиқа миллий ўзликни намойиш этувчи санъат тури, илк оҳангларданоқ сиз унинг қаердан келиб чиққани, қачон яратилгани ҳақида тасаввур ҳосил қила бошлайсиз,- дейди дастур ташкилотчиси Розия Султонова.

Шерали Жўраев, Дадахон Ҳасан, Муножат Йўлчиева каби қатор ўзбек ҳофизлари залда йиғилган томошабинларга таништирилди ва уларнинг ижодларидан намуналар қўйиб берилди. Ташкилотчилар анжуманни ташкил этишдан мақсад Марказий Осиё ва Ўзбекистонни Кембридж, Британия, Оврўпога, айни пайтда Кембриджни Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга тарғиб қилиш эканини айтишади.

Кембридж Универстети Марказий Осиё форуми раҳбари Монту Саксена:

-Британия ва Оврўпо оммаси Марказий Осиё ҳақида жуда кўп нарса билмайди. Чунки мамлакатлар ва уларнинг аҳолиси ҳақидаги тасаввурларимиз матбуотдаги сиёсатга оид хабарлар, Ташқи ишлар вазирликлари, сиёсатчилар ўртасидаги келишувлар ёки келишмовчиликлар орқали шаклланади. Аммо, кўп ҳолларда маданий, маориф ва иқтисодий даражадаги алоқалар мубоҳаса этилмайди. Кўпинча биз муваффақиятсизликлар ҳақида гапирамиз, аммо моҳиятга эътибор бермаймиз. Ва энди муваффақиятлар ҳақида ҳам гапириш вақти етди деган фикрдаман. Яъни, дунёнинг икки нуқтаси, айниқса Ислом ва Ғарб маданиятлари ўхшашликлари ва мутлақ ўхшаш бўлмаган жиҳатларига диққат қаратиш, бир-бирига ўхшамаган жиҳатлардан қўрқиш эмас, балки улардан баҳра олиш керак, менинг назаримда,- дейди Монти Саксена.

 Британия ва Оврўпо оммаси Марказий Осиё ҳақида жуда кўп нарса билмайди. Чунки, мамлакатлар ва уларнинг аҳолиси ҳақидаги тасаввурларимиз матбуотдаги сиёсатга оид хабарлар, Ташқи ишлар вазирликлари, сиёсатчилар ўртасидаги келишувлар ёки келишмовчиликлар орқали шаклланади
 
Монту Саксена

Кейинги маърузаларда Афғон, Уйғур, Форс мусиқалари ва анъаналарига диққат қаратилади.

Шаҳзода Ал-Валид бин Талол исломий тадқиқот маркази раҳбари Ёсир Сулаймонга кўра, тадбирнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мусиқасига бағишланишига сабаб бу икки маданият ўртасидаги ўхшашликлар ва фарқларга эътибор қаратиш бўлган.

-Мусиқа аксар маданиятлар...балки барча маданиятларнинг муҳим нуқтаси ҳисобланади. Тарихан Марказий Осиё Яқин Шарқ учун жуда муҳим саналади. Худди шунингдек, Марказий Осиё тарихида Яқин Шарқ ҳам муҳим ўрин тутади.Улар ички томондан ўзаро фарқларга эга бўлсалар-да, ўхшашликлари ҳам йўқ эмаски, биз уларни ташқарига кўрсатишни истадик. Мусиқа ва маданият ҳар бир инсонга ҳар хил тилда гапиради. Масалан, бугунги ўзбек мусиқаси менинг қалбимга турли йўллар билан кириб келди. Намойиш этилган тасвирлардаги рақсга тушаётган аёлларни кўриб, Фаластиндаги тўй, ундаги рақслар кўз ўнгимда намоён бўлди. Мусиқа ва маданият ана шу тарзда одамларни бирлаштиради. Бугунги зиддиятлар ва бўҳронларга тўла замонда бу янада муҳимроқ аҳамият касб этади деб ўйлайман. Чунки, биз бундай пайтда бирлашимиз керак, ажралишимиз эмас,-деди жаноб Сулаймон.

Бир жиҳатдан ташкилотчилар мақсадларига эришгандек. Маъруза охирида Лондонда ташкил этилган ўзбек дастаси ижросида жонли мусиқа тингланди ва чиқишлар тадбирни томоша қилиш учун тўпланганлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Томошабинлар орасида нафақат Марказий Осиё ва Яқин Шарқ бўйича тадқиқотчилар, балки дунёнинг бу икки нуқтаси санъати билан таниш бўлмаган талабалару олийгоҳ ташқарисидан келган меҳмонлар ҳам бор эдилар.

Мен уларни эшик ташқарисида ушладим ва Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳақида бугун кўрганларидан ташқари нималар билишлари ҳақида сўрадим:

Дастур ташкилотчиси мусиқашунос Розия Султонова ўртада
Маъруза охирида жонли мусиқа тингланди

-Жуда, жуда оз нарса биламан Ўзбекистон ҳақида. Менинг ўйлашимча у Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган. Марказий Осиё ёки ўзбек мусиқаси ҳақида эса, мутлақо ҳеч нарса билмас эдим,-дейди суҳбатдошларимдан бири.

-Марказий Осиё ҳақида умуман ҳеч нарса билмайман. Ўзбекистон ҳақида жуда оз биламан. Яъни, террорга қарши урушда рол ўйнагани ва раҳбари ҳақида ўқигандим матбуотдан. Аммо, булар ижобий хабарлар эмас эди. Мусиқа тинглаш учун келгандим бу ерга. Менга анъаналар ҳам, мусиқа ҳам, айниқса жонли ижро менга жуда, жуда ёқди,-деди яна бир суҳбатдошим.

Ва айни мусиқалару-ўзбекча анъаналар ҳақидаги бугунги тақдимот Ғарбдаги Ўзбекистонга оид анча юпун манзарани бойитди десак хато бўлмас.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Мовий масжид Туркияда дунё ва дин
Ғарб ва Шарқнинг ажиб ва зиддиятли уйғунлиги
 
 
Санъату адабиётга ошноликда тенги йўқ Франсада шеърхонлик Замонавий шеърият
Санъату адабиётга ошноликда тенги йўқ Парижда шеърхонлик
 
 
Турклар дубулғаси Жаҳоннома
Қадим турклар оламига саёҳат
 
 
Ардабил гилами Ислом
Мусулмон оламининг санъат уммонидан бир томчи
 
 
Мактаб ўқувчилари дарс устида Дин ва Дунё
Дунёвий давлатларда диний мактабларнинг ўрни
 
 
Кўргазма намунаси Британия ҳаёти
Санъат нима? Саволга аниқ жавоб ҳануз топилмаган
 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy