|
Жакартадаги ҳужумларга оид тергов
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Нурдин Муҳаммад Топ 2002 ва 2005 йилларда Бали оролида бомба ҳужумларини уюштиришда, ҳамда Индонезия бўйлаб бир қатор бошқа ҳужумлар ортида турганликда гумон қилинади. Жакартадаги Ритц-Карлтон ва Марриот меҳмонхонасида амалга оширилган ҳужумда камида тўққиз киши, жумладан икки ҳудкуш ҳужумчи нобуд бўлган. Қурбонларнинг деярли ярми ўзга давлат фуқаролари экани айтилади, бироқ уларнинг шаҳси ҳали расман аниқланмаган. Полиция ҳужумлар ортидан кимлар турганини билиш учун ДНК ва бошқа далил-исботларни ўрганиб чиқмоқда. Аксил-террор амалиёт раҳбари Ансайид Мбай Би-би-сига портлашларни Нурдин уюштирганига кучли ишоралар борлигини айтган. Нурдин Жамоа Исломия жангари гуруҳининг асосий молиячиси экани ишониларди, бироқ ҳозирда у ўзининг мустақил гуруҳини тузгани айтилади. Жамоа Исломия ал-Қоидага алоқадор бўлиб, Индонезия бўйлаб кўплаб бомба ҳужумларини амалга оширган. Улар сирасига 2002 йилда 200 инсонни нобуд қилган Бали портлашлари ҳам киради. Жума кунги бомбалар таркибида мих ва болтлар бўлган - полицияга кўра, Жамоа Исломия одатда ана шу усулни қўллайди. Жаною Мбайнинг айтишича, ҳужумларнинг мақсади барқарорлик ўрнатилган бир вақтда Индонезия ҳукуматини яна бир уялтириб қўйишдир. Би-би-сининг Жакартадаги мухбири Каришма Васвани хабар қилишича, индонезиялик одамлар охирги портлашлардан қаттиқ зарбага
келишган. Улар бу каби ҳужумлар ўтмишда қолди деб ишонишганди. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||