|
Туркманистон 'Олтин аср'ни поёнига етказмоқчи
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"Олтин аср" деб номланувчи янги кўл Туркманистон пахта далалари учун мўлжалланган сув ҳисобидан тўлдирилади. Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг айтишича, мазкур режа мамлакати табиатни асраш ва теварак-муҳитни яхшилашга ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Бироқ режа танқидчиларига кўра, бўлажак кўлнинг суви заҳарли кимёвий моддаларга бой бўлади ва тезликда буғланиб кетади. Янги лойиҳа дунёдаги энг йирик ва осмонўпарларидан биридир. Унинг қиймати озмунча эмас - 20 миллиард долларга тенг бўлиши мумкин. Президент Бердимуҳаммедовнинг шахсан ўзи қўлига бел олиб, Қорақум саҳроси бағрида барпо этилаётган кўлга сув келтирувчи ирмоқлардан бирига йўл очган. Президентга миллий либосда бўлган қишлоқ оқсоқоллари ҳам қарашиб юборишган. Қорақум саҳроси Туркманистон ҳудудининг 80 фоиздан ортиқроқ қисмини ташкил этади. Туркман раҳбари йиғилганларга янги кўл қақраб ётган саҳрони гуллаб-яшнатишини айтган. Жаноб Бердимуҳаммедовнинг фикрича, каналлардан келаётган сув ёввойи наботот оламининг эътиборини тортиш билан бирга, янги экин майдонларини очишга ҳам замин яратади. Яна бир "Ўлик денгиз"ми?!
Мамлакатнинг қоқ бағрини тилиб ўтувчи икки канал қурилишини кўзда тутувчи мазкур лойиҳа 2000 йилда ишга тушганди. Яна минглаб кичикроқ каналчалар эса, мамлакат пахта далаларини суғориш учун мўлжалланган сувларни янги кўлга етказишда уларга ёрдамга келади. Режага мувофиқ, махсус қайта ишловчи корхоналар сувни тозалаб беришади. Айтилишича, кўлнинг тўлиши учун узоқ йиллар керак бўлиши мумкин. Бироқ сўнггида унинг сатҳи 2.000 квадрат чақиримни ташкил этади. Мутахассисларга кўра, биринчидан, катта ҳажмдаги сув шундоққина қақраб ётган саҳрога сингиб, йўқ бўлиб кетади. Иккинчидан, ҳаво ҳарорати жуда юқори экани боис қолган сув ҳам ҳавога буғланиб кетиб, остида қолаётган ернинг ниҳоятда шўрланишига олиб келади. Уларнинг башорат қилишларича, "Олтин аср" кўли янги "Ўлик денгиз"га айланади-қолади, холос. Таҳлилчилар эса, Туркманистон янги кўлни тўлдириш учун Амударёга ҳам кўз тикиши мумкинлигидан хавотирдалар. Чунки ўзаро чегарадан ўтувчи мазкур дарёдан Ўзбекистон ўз экин майдонларини суғоришда фойдаланади. Таҳлилчиларга кўра, агар шундай бўлиб чиқса, бу сув урушини бошлаши мумкин. Марҳум Президент Сапармурат Ниёзов даврида Туркманистон улкан, Шўро услубидаги қурилиш лойиҳалари билан ном чиқарганди. "Олтин аср" кўли лойиҳасининг ташаббускори ҳам 2006 йилда ҳаётдан кўз юмган жаноб Ниёзовнинг шахсан ўзи бўлади. |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||