BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 17 Июл, 2009 - Published 13:12 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Рашт водийсидаги отишмада қурбонлар бор
 

 
 
Сўнгги хабар Рашт водийсидаги вазият ҳануз қалтислигича қолаётганидан далолат қилади.
Сўнгги хабар Рашт водийсидаги вазият ҳануз қалтислигича қолаётганидан далолат қилади.
Тожикистондан келаётган хабарларга кўра, Рашт водийсидаги отишмада камида 5 нафар жангари ҳалок этилган. Бир нечта ҳукумат аскари яраланган.

Аввалроқ худди шу ҳудудда юз берган отишмаларда ўнга яқин киши, шу жумладан, собиқ мухолифат қумондони ва Тожикистон Фавқулодда вазиятлар вазири Мирзо Зиёев ҳалок бўлганди.

Сўнгги хабар Рашт водийсидаги вазият ҳануз қалтислигича қолаётганидан далолат қилади.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мулозимининг маълум қилишича, бугун Нуробод туманидаги Мовий кўлдан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган миллий гвардия пости ўққа тутилган.

Камида беш нафар жангари икки ўртада келиб чиққан отишма чоғида ўлдирилган. Айрим манбаларга кўра, ҳукумат аскарлари орасида ҳам талофатлар бор.

Воқеа жойидан ўрнатгичли 3 дона автомат, гранаталар ва қурол-яроғлар топилган.

"Ҳалок этилган жангарилар ташқи кўринишларидан маҳаллий аҳоли вакилларига ўхшашмайди. Улардан бирининг ёнидан Россия фуқароси эканлигини тасдиқловчи паспорт топилган. Шарифидан унинг миллати қавқозликларга ўхшаб кетади," деб айтган манбалардан бири.

Жорий пайтда жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини топиш мақсадида тезкор-қидирув ишлари олиб борилаётган сабаб ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмаган.

Ўтган май ойида Рашт водийсида "Кўкнор-2009" номли кенг кўламли амалиётлар бошлангани маълум қилинганди.

Бироқ мамлакат шарқида номаълум қуролли гуруҳларни йўқ қилишга қаратилган амалиётлар олиб борилаётгани расмийлар томонидан узоқ вақтгача ошкор этилгани йўқ.

Жумладан, ўтган шанба куни юз берган отишмада собиқ мухолифат қумондони ва Фавқулодда вазиятлар вазири Мирзо Зиёев ҳалок бўлганди. Унинг жиноий гуруҳга аъзо бўлганлиги ҳақидаги даъволарга эса, Тожикистонда кўпчилик ишонмайди.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy