BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 17 Июл, 2009 - Published 14:20 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Қирғизистонда қатор ҳибслар амалга оширилди
 

 
 
Қирғиз масъуллари ҳибсларнинг сўнгги пайтларда амалга оширилганини айтишмоқда
Қирғиз масъуллари ҳибсларнинг сўнгги пайтларда амалга оширилганини айтишмоқда
Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, сўнгги пайтларда йигирмага яқин киши "террорчилик фаолиятига алоқадорлик" гумони билан ҳибсга олинган.

Қирғиз Миллий хавфсизлик қўмитаси, "қўлга олинганлардан 5 нафари хорижда тайёргарликдан ўтгани"ни маълум қилган.

Бошқалари эса, Афғонистон ҳудудида хорижий иттифоқ кучларига қарши жангларда иштирок этганликлари гумон қилинмоқда.

Масъулларга кўра, уларнинг орасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари бор.

Ҳибсдагиларнинг жанубий Жалолобод, Ўш, шимолий Чўй вилоятлари ва пойтахт Бишкекда қўлга олинганликлари айтилади.

Улар ҳозир Ўш шаҳри ва Бишкекдаги хавфсизлик идораларининг қамоқхоналарида тутиб турилишибди.

Охирги бир неча ой давомида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда жангарилар фаолияти авж олгани хабар қилинади.

Жумладан, 25 май куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида милиция постига ҳужум қилинганди, бир ой кейинроқ эса, Қирғизистон жанубида ўтказилган рейдларда исломий жангарилар ўлдирилгани айтилганди.

Қирғизистонлик айрим масъуллар сўнгги беқарорликларда, айниқса, Фарғона водийсидаги ишсизлик, сув ва ер етишмовчилиги туфайли вужудга келган оғир иқтисодий ва ижтимоий аҳволнинг таъсири катта эканини урғулашади.

Бошқа томондан, хорижий иттифоқ кучларининг ҳарбий амалиётлари кучайиши натижасида аввал Афғонистон ва Покистон ҳудудларида бўлган қуролли гуруҳлар аъзоларининг бир қисми Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшни мамлакатларга ўтишга мажбур бўлаётганликлари айтилади.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy