BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 16 Июл, 2009 - Published 10:58 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Россия президенти қотилларни топишга буйруқ берди
 
Наталья Эстемирова Чеченистонда инсон ҳуқуқларининг поймол этилишини давомли текшириб борган
Президент Дмитрий Медведев таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Наталья Эстимированинг ўлдирилганини эшитиб, "ларзага" тушганини айтган.

Эстимирова хоним яқинларига ҳамдардлик билдирган Россия президенти мамлакат прокуратурасига қотилларни топиш учун барча керакли чораларни ишга солишни буюрган.

Айни дамда халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари чеченистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлдирилишини қаттиқ қоралашмоқда.

Наталья Эстемирова кеча тонгда Шимолий Қафқозда номаълум кишилар томонидан ўғирлаб кетилган ва кейинчалик отиб ташланган.

Россия Бош прокуратурасига кўра, Наталя Эстемированинг ўлдирилишига унинг ҳуқуқ ҳимочилигига оид фаолияти сабаб бўлиши мумкин.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ушбу қотиллик бўйича бошланган тергов ишларини шахсан ўзи назорат қилишини айтган.

"Наталья Эстемированинг ўлдирилишига Чеченистонда ҳарбий амалиётлар тугагани ва тинчлик ўрнатилагинини кўра олмаган кучлар алоқадор бўлишлари мукин," - деб айтган Рамзан Қодиров. - "Таниқли журналист Анна Политковскаянинг ўлими ортида ҳам худди шу кучлар турибди."

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган халқаро "Хьюман Райтс Уотч" ташкилоти Россия ҳукуматини Наталья Эстемирова ўлими бўйича мустақил тергов олиб боришга чақирган.

"Хьюман Райтс Уотч"га кўра, Чеченистонда жиноятчиларнинг жазосиз қолдирилиши
кенг тарқалган ҳол саналади.

"Маҳалий ҳокимият мустақил тергов олиб бора олмайди. Шу боис Наталья Эстемирова ўлими юзасидан тергов ишларини маҳаллий ҳуқуқ тартибот органлари эмас, федерал ҳокимият олиб бориши лозим" дея таъкидланади "Хьюман Райтс Уотч" ташкилоти баёнотида.

50-ёшли Наталья Эстемирова Чеченистон ва Ингушетияда инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид юзлаб ҳолатларни ҳужжатлаштирган ва 2006 йилда отиб ўлдирилган россиялик таниқли журналист Анна Политковскаянинг яқин дўсти ва ҳамкори бўлган.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy