BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 15 Июл, 2009 - Published 11:16 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Эрон: учоқ ҳалокатида 'барча ҳалок бўлди'
 
Туполев учоғи
Ғарб давлатлари киритган савдо таъқиқлари туфайли Эрон асосан Россияда ишлаб чиқилган учоқларни сотиб олади
Эрон расмийлари сўзларига кўра, Эроннинг "Каспий Ҳавол Йўллари" давлат компаниясига қарашли йўловчи учоғи мамлакат шимоли-ғарбида ҳалокатга учраган.

Эрон давлат матбуотининг хабар беришича, ҳаво кемаси бортида бўлган 168 одамнинг барчаси ҳалок бўлган.

Учоқ парчалари пойтахт Теҳрондан 120 км шимоли-ғарбда жойлашган Қазвин вилоятининг Жаннатобод қишлоғи далаларига сочилиб кетган, дея хабар беради Эрон Давлат телевидениеси.

Эрон матбуотининг маълум қилишича, Ту-154 учоғи Теҳрондан Арманистон пойтахти Ереванга учаётган бўлган.

Учоқ ҳавога кўтарилишидан кўп ўтмай ерга қулаган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум эмас.

"Учоқ Халқаро Имом Хумайний Аэропортидан ҳавога кўтарилишидан 16 дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган," деб айтган "Каспий Ҳаво Йўллари" давлат ширкатининг матбуот котиби, Ризо Жаъфарзода.

Туполев учоғи Россияда 1987 йилда ишлаб чиқарилганди.

Телевидение кенг далада сочилиб ётган учоқ қолдиқларини намоиш этган.

"Каспий Ҳаво Йўллари"нинг вакили "Ассошиэйтд Пресс" хабар агентлигига йўловчиларнинг аксари Арманистон ва бир нечтаси Гуржистон фуқаролари бўлганини айтган.

Учоқда бошқа мамлакатлар фуқароларининг бўлгани маълум эмас.

Би-би-си мухбири Жой Лайннинг хабар беришича, Эронда охирги марта учоқ ҳалокати уч йил муқаддам юз берганди.

Эронда ҳарбий ва фуқаровий учоқларнинг аксари эскириб қолган.

1979 йилги Эрон Исломий Инқилобидан буён, ғарб мамлакатлари томонидан киритилган савдо таъқиқлари Эронни асосан Россияда ишлаб чиқарилган учоқларни сотиб олишга мажбур қилган.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy