BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 14 Июл, 2009 - Published 08:17 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Россия: муҳожирлар савдо билан шуғуллана олмайди
 
Черкизовский бозори
Черкизов бозори ёпилиши ортидан 100 мингдан ортиқ одам ишсиз қолди
Россия Федерал миграция хизмати савдо-сотиқ билан шуғулланиш мақсадида келган хорижликларга ишлаш рухсатномаси бермасликни тавсия қилди.

Россия Федерал миграция хизматининг расмий вакили Константин Полтараниннинг айтишича, бундай хулосанинг олинишига пойтахт Москвадаги Черкизов бозори атрофида юзага келган вазият туртки бўлган.

“Россия Федерал миграция хизмати раҳбарияти иш билан таъминаш марказлари қошидаги минтақавий комиссиялар ходимларига савдо-сотиқ билан шуғулланувчи хорижий фуқароларга ишлаш рухсатномаси бермасликни тавсия этди," деб айтди Константин Полтаранин.

Ўтган ҳафта Россия Бош прокуратурасининг тергов қўмитаси, Москва маҳкамасидан Черкизов бозорига оид текширувлар ниҳоясига етгунга қадар, бозорни уч ойга ёпишни сўраганди.

Москва расмийларига кўра, бозор фаолиятининг тўхтатилишига мингдан ортиқ контейнерларда умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларига баробар контрабанда товарлари топилгани сабаб бўлган.

Ўз навбатида кузатувчилар Черкизов бозорининг эгаси, асли Озарбойжонлик миллиардер Тельман Исмоиловнинг Туркияда 1.5 миллиард Еврога тенг ҳашаматли меҳмона қуришни эълон этиши ортидан расмийлар бозорни ёпиш қарорини олишганига ишора этишади.

Черкизов бозорида асосан Хитой, Вьетнам ва кам миқдорда Туркиядан келтирилган моллар сотиларди.

Расмий маълумота кўра, Черкизов бозорининг ёпилиши оқибатида 100 мингдан ортиқ россиялик ва чет эл фуқаролари ишсиз қолган.

Россия Федерал миграция хизматининг маълум қилишича, Россияда савдо соҳасида
250 мингдан ортиқроқ хорижлик ишлайди. Улардан 45 мингга яқинини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy