BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 14 Июл, 2009 - Published 12:02 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Хитой: 'Эрдўғон сўзини қайтариб олсин'
 
Уйғур аёллари ва Хитой аскарлари
Урумчи шаҳрини ҳамон кучли полиция ва ҳарбийлар кучлари қаттиқ назорат қилмоқда
Хитой Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Пекин этник уйғурларга қарши қатлиом қўллаяпти деган айбловини қайтариб олишини талаб қилди.

Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор бўлгасида 184 инсон ўлимига сабаб бўлгани хабар қилинган ҳодисалар ортидан Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон баёнот берган эди.

Айни бир пайтда Хитойда истиқомат қиладиган 100 дан зиёд ёзувчи ва зиёлилар ўзининг очиқдан-очиқ танқидлари билан танилган ва Урумчидаги ҳодисалардан кейин ҳибсга олинган уйғур иқтисодчиси Илҳом Тўхтани озод этиш чақириғи битилган мактубни имзолаганлар.

Шинжон Уйғур мухтор бўлгаси пойтахти Урумчи шаҳрини эса ҳамон кучли полиция ва ҳарбийлар кучлари қаттиқ назорат қилмоқда.

Хитойнинг жаноб Эрдўғондан сўзларини қайтиб олиш чақириғи инглиз тилида чоп этиладиган "China Daily" рўзномасининг таҳририй мақоласида эълон қилинган.

Рўзноманинг бош мақоласи "Фактларни бузиб кўрсатма" деб номланади.

Мақолада ёзилишича, 184 қурбондан 137 нафари ҳан хитойлик эканининг ўзи "ушбу ҳодиса табиатининг даражасини намойиш этади".

"China Daily" рўзномаси Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон баёнотини "масъулиятсиз ва асоссиз" баёнот деб атаган, у "Хитойнинг ички ишларига аралашиш саналган гапини қайтариб олсин", деб ёзган.

Жаноб Эрдўғон ўзининг баҳсли баёнотини Туркиянинг NTV телевидениесидаги 10 июлдаги чиқишида қилган.

"Хитойдаги ҳодисалар, оддий қилиб айтганда, қатлиом. Буни бошқача талқин қилиб бўлмайди", деб айтган жаноб Эрдўғон.

У Хитой расмийларини бундан ҳам кўп ўлим ҳоллари рўй бериши олдини олишга чақирган.

Хитойнинг давлат ахборот агентлиги "Синхуа" хабар қилишича, Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Жиечи Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли билан якшанба куни телефон орқали сўзлашган.

Жаноб Янгнинг телефон мулоқотида айтишича, Урумчидаги ғалаён "уч иблисий кучлар - экстремизм, бўлгинчилик ва терроризм томонидан уюштирилган", деб ёзади "Синхуа".

Туркиянинг "Онадўлу" ахборот агентлигига кўра, телефон сўзлашуви пайти жаноб Довутўғли хитойлик ҳамкасбига "масаланинг Туркия учун нозик эканини ҳамда ҳодисалардан хавотирини билдирган. Минтақадан олинган тасвирлар жамоатчилик орасида юзага келтирган муносабат ҳақида айтган".

Илҳом Тўхта иши

Илҳом Тўхта ўтган ҳафта Пекиндаги уйидан ғойиб бўлган ва афтидан ҳозирда уни ушлаб туришибди.

"Профессор Илҳом Тўхта уйғур зиёлиси. У ўзини этник гуруҳлар ўртасидаги дўстликка, улар орасидаги қарама-қаршиликларни йўқотишга бағишлаган. У жиноятчи сифатида кўрилмаслиги керак", дейилган зиёлилар эълон қилган мактубда.

Бу мактуб 13 июл куни интернетда босилган, Илҳом Тўхта ҳақида маълумот бериш талаб қилинган.

"Агар улар Илҳом Тўхтага нисбатан ҳуқуқий амалларни бошлашган бўлса, (расмийлар) ошкоралик орқали инсонлар ишончига эришишлари, айниқса, уйғурларнинг ишончини қозонишлари лозим", деб ёзишган ёзувчи ва зиёлилар ўз мактубларида.

Хатда айтилишича, Илҳом Тўхтанинг "Uighurbiz.cn" интернет саҳифаси ҳан хитойлик ва уйғурлар ўртасидаги мулоқотда муҳим саҳифа бўлган.

Ўзининг телевидение орқали 6 июл кунидаги чиқишида Шинжон Уйғур мухтор бўлгаси ҳокими Нур Бакри "Uighurbiz.cn" веб-сайтини "қўпорувчиликни ташкиллаштириш ва тарғиботда" кўмаклашишда айблади.

Шунингдек, мактубда айтилишича, Шинжондаги тартибсизликлар ва ўтган йилги Тибет атрофидаги аксилҳукумат исёнлар Хитой ҳукуматининг ўзининг хатолари оқибати эмасмикан, деган мазмунда ҳукумат ўйлаб кўриши керак.

Урумчи шаҳридаги зўравонликлар 5 июл кунги норозилик чиқишларидан кейин бошланиб кетган.

Бунга июн ойининг охирги кунларида Хитой жанубида расмийлар икки уйғур ўлдирилгани ҳақида хабар қилган ҳодисалар сабаб бўлган.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Уйғур аёл Шинжон
Уйғурларнинг ал-Қоидага алоқаси борми?
 
 
Шинжондаги мухбирлар Хитой
нега Шинжон ахборотини очиб қўйди?
 
 
Урумчидаги хавфсизлик кучлари Ўзбекистон
Шинжондаги воқеаларга бефарқ қолмоқда
 
 
Хитой қўшинлари Шинжон - 8 июл
Урумчи шаҳри ҳукумат қўшинлари назоратида
 
 
Шинжондаги норозилик Шинжон - 7 июл
Норозилик ва тартибсизликлар акс этган суратлар
 
 
Хитой полицияси Шинжон - 6 июл
Норозилик ва тартибсизликлар акс этган суратлар
 
 
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy