BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 13 Июл, 2009 - Published 12:56 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Хитой полицияси Урумчида икки уйғурни отиб ўлдирди
 
Урумчи
Урумчи шаҳри Хитой армиясининг қаттиқ назорати остида қолмоқда
Хитой ҳукуматининг билдиришича, Шинжон Уйғур мухтор ҳудуди маркази Урумчи шаҳрида полиция икки уйғурни отиб ўлдирган.

Хитой давлат радиоси хабарига кўра, бир уйғурга пичоқ билан ҳужум қилган уч уйғурдан икки нафари отиб ташланган ва яна бири ярадор этилган.

Ҳонг-Конгдаги хабар агентликларига кўра, яна икки полиция ходими ўлдирилгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар бор.

Аввалроқ Хитой расмийлари Шинжондаги этник тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 184 етганини хабар қилгандилар.

Уларнинг аксари хан миллатига мансуб хитойликлар экани айтилади.

Жароҳатланганлар сони эса 1800 киши дейилмоқда.

Полиция бир уйғурни қувлаб кетаётган уч уйғурни Урумчи шаҳар касалхонаси ёнида кўриб қолган, дея хабар беради Би-би-си мухбири.

Уйғурлар қўлида узун пичоқлар ва таёқлар борлиги айтилган.

Маҳаллий расмийларга кўра, полициянинг ҳужумни тўхтатиш буйруғига уйғурлар буйсунмаган. Шундан сўнг огоҳлантирувчи ўқ узилган, аммо шунда ҳам уйғурлар ҳужумни тўхтатмач, уларга қарата ўк отилган.

Жароҳат олган учинчи шахс ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

Урумчида вазият ҳануз танг, аммо охирги бир неча кунда дўконлар қайта очила бошлаган.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy