|
Афғонистонда Британиялик қурбонлар сони ортмоқда
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бугунга қадар Афғонистон 184 нафар Британиялик аскар ҳалок бўлган. Ўтган ҳафта Афғонистондаги Британия кучлари учун энг оғир ҳафталардан бири бўлган. Деярли ҳар куни қурбонлар берилди, ўнлаб аскарлар жароҳат олди. Жароҳатларнинг баъзилари даҳшатли даражада оғир. Аксар талафотлар Ҳелманд вилоятида Толиблар билан бўлган очиқ жанглар давомида берилди. Британия кучлари бутун вилоят бўйлаб жиддий ва ҳалокатли таҳдидга рўбарў бўлмоқда. Булар илк навбатда йўл бўйига ўрнатилган бомбалар, овлоқ жойларда уюштирилган пистирмалардир. Ҳаттоки деворлар ҳам қурбонларнинг ошишига сабаб бўлмоқда. Британия аскарлари Толибларга қарши самарали уруш усулини ўйлаб топишса, Толибон топилиши қийин бўлган янги портловчи моддаларни
ишлаб чиқишмоқда.
Шундай қилиб, Афғонистонда ҳалок бўлган Британиялик қўшинлар сони Ироқда ҳалок бўлган Британия аскарлари сонидан ошиб кетди. Ироқда 179 аскар ҳалок бўлганди. Афғонистонда ҳалок бўлган Британия кучлари сони ортишда давом этар экан, у ерда ўтказилаётган амалиётлар самараси юзасидан ҳам саволлар ортиб бораётир. Бироқ Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд "Британия кучлари Афғонистонда ўз мамлакатлари келажаги учун жанг қилишмоқда," деб айтди. Дэвид Милибанднинг айтишича, қачонки Афғон кучларининг ўзи ўз ватанларини ҳимоя қилишга қурби етадиган бўлса, ана ўшанда ғалабага эришилади . Айни дамда, Толибон хорижий кучларга қарши кўп йиллардан буён биринчи марта қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда. Британия қуролли кучларининг бошлиғи, маршал Жок Стиррап Афғонистондаги шароитни, айниқса 9000 Британия қўшинлари жойлаштирилган Ҳелманд вилоятидаги вазиятни ўта оғир дея таърифлади. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||