BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 10 Июл, 2009 - Published 17:08 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
'Черкизов бозори туфайли 100 минг киши ишсиз'
 
Москва. Черкизов бозори
Черкизов бозорининг ҳам, муҳожирларнинг тақдири номаълум қолмоқда
Россиядаги Муҳожирлар федерацияси раҳбари Муҳаммад Амин Мажумдернинг билдиришича, Москвадаги Черкизов бозорининг ёпилиши оқибатида россиялик ва хорижлик 100 мингдан зиёд инсон ишсиз қолган.

Би-би-сининг Рус хизмати билан бўлган интервьюда Муҳаммад Аминнинг айтишича, Россия пойтахтидаги энг йирик савдо мажмуасини ёпишга қарор қилингани туфайли нафақат Черкизов бозорида савдо қиладиган, балки бу бозордан мол сотиб олиб, бошқа ҳудудларда фаолият юритадиган кишилар ҳам ишсиз қолганлар.

Муҳожирлар федерацияси маблағсиз қолган инсонларга имкон қадар кўмаклашишга ҳаракат қилаяпти. Жумладан, жума куни Москвада дала ошхонаси ташкил этилади, деб айтган у.

"Бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, тушлик қилиш учун 500 га яқин одам келади. Улар асосан МДҲ фуқароларидирлар, балки, афғонлар, вьетнамлик ва хитойликлар ҳам келишар", деб айтди жаноб Муҳаммад Амин.

Муҳожирларга гўштли шўрва, палов ва салат таклиф этилиши маълум қилинди.

Муҳаммад Амин расмийлар бу дала ошхонасининг бир неча кун ишлашига рухсат беришларига умид қилаётганини айтди.

Федерация вакилларининг фикрига, аслида қорин тўйдириш ғамида бўлган инсонлар сони 500 дан кўп, бироқ улар овқатланишга келган пайтлари ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар юзага чиқишидан чўчийдилар.

Муҳожирлар федерацияси вакиллари фикрича, бундай дала ошхонасининг ишлашидан нафақат муҳожирлар, балки Россия расмийлари ҳам манфаатдорлар.

Боиси, у муҳожирларни қорин тўйдириш мақсадида қонунбузарликка қўл уришлари олдини олади.

Кечқурун маълум бўлишича, овқатланиш учун келган кишиларни милиция ҳибсга олганлар.

Москва милицияси Восточний округи матбуот хизмати вакили Татяна Петрованинг маълум қилишича, шу кунларда жамоат тартибизини бузгани 187 киши ҳибсга олинган, уларнинг аксари хорижликлардир.

Бу одамларнинг кейинги тақдирини Россия Федерал муҳожирлик хизмати ҳал этиши маълум қилинган.

Россия расмийлари Черкизов бозоридаги текширув пайтида кўплаб чет эл фуқароларининг ҳужжатлари талаб қилинган даражада эмаслигини, бу эса Россиянинг муҳожиротга оид қонунларига зид эканини айтганлар.

Турли манбаларнинг хабар қилишича, шу пайтгача Россиядан 4 хорижий фуқаро чиқариб юборилган, аксарини Вьетнам ва Хитой фуқаролари ташкил этадиган 300 киши муваққат ҳибсхонада сақланаяпти.

Уларнинг айримлари Черкизов бозорининг ёпилишидан норози бўлиб Шелковское деб номланган кўчани ёпиб қўйишга уринган пайтларида қўлга олинганлар.

Черкизов бозорини "Россиянинг асосий Хитой бозори" деб аташади, шунинг учун ҳам Хитойда бозор атрофидаги воқеалар ривожини диққат билан кузатиб келмоқдалар.

Кўплаб экспертлар фикрича, хитойликларнинг хавотирланишига асос бор: Черкизов бозорида текшириш ўтказган тергов комиссияси 2 миллиард долларлик контрабанда маҳсулоти борлигини аниқлагани ҳақида эълон қилган.

Бу товарларнинг асосий қисми Хитойда тайёрланган.

Хитой матбуоти хабар қилишича, Москвадаги Черкизов бозорининг ёпилиши Пекиндаги "Ябаолу" рус савдо маркази фаолиятини ҳам тўхтатган.

Бу савдо марказида ўзларининг маҳсулотларини Россияда сотиш билан шуғулланадиган Хитой ширкатлари жойлашган.

Хитойнинг Fazhi wanbao нашри хабар қилишича, охирги ҳафтада Москвага товар деярли жўнатилаётгани йўқ, ширкатларнинг Москвадаги идоралари эса ўз ходимларини номаълум муддатга таътилга чиқаришга мажбур бўлганлар.

Хитой матбуотининг ёзишича, Пекиндаги кайфиятлар тушкун.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Душанбе вокзали. Меҳнат муҳожирлари Ғурбатдаги ғариблар
Ҳижрон, ватан соғинчи ва мояна ҳақида
 
 
Гавҳар Жўраева Гавҳар Жўраева:
"Бутун дунёда халқлар кўчиши кузатилади, аммо у бетартиб"
 
 
Меҳнат муҳожирлари Ватандош -
меҳнат муҳожирига асосий таҳдидлардан бирими?
 
 
Меҳнат муҳожири Россия
муҳожирлар меҳнатидан нега воз кечмоқчи?
 
 
Россия Сўз Сизга
Бегона юртда меҳнат муҳожири бўлиш осонми?
 
 
Москвадаги "Вихино" бозори Ҳаёт ҳар ерда ҳаёт
Россия бозорлари бўшаб қолиши мумкинми?
 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy