|
'Россия Қирғизистонда янги база очмоқчи'
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Президент Дмитрий Медведев Қирғизистонда Россия базаси ташкил этилиши эҳтимолини рад этмади. Охирги кунларда оммавий ахборот воситаларида Россия Қирғизистон жанубида ҳарбий база ташкил этиш мақсадини кўзлагани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган. Россия Бош вазири ўринбосари Игор Сечин раҳбарлигидаги ҳайъат Бишкекда ёпиқ эшиклар ортида музокаралар ўтказгани ҳақида хабар қилинган. Бироқ шу пайтгача на Россия, На Қирғизистон расмийлари бу борада расмий баёнот билан чиққанлари йўқ. Италиянинг Акила шаҳрида бўлиб ўтган жаҳоннинг иқтисодиёти кучли саккиз давлати раҳбари саммитининг охирги кунида Президент Дмитрий Медведевга бу ҳақда савол берилди. "Олиб борилаётган барча музокаралар Қирғизистон билан шериклик муносабатлари асосида олиб борилмоқда, ҳам иқтисодий масалаларда ва ҳарбий мазмунда. Аниқ шартномаларга келсак, бу ҳақда олдиндан эълон қилиш мумкин эмас. Биз на тасдиқлай оламиз, на инкор эта оламиз", деб айтган Россия Президенти Дмитрий Медведев. Россиялик мулозимларнинг Қирғизистонда бўлган-бўлмаганликлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарган Россия президентининг матбуот котибаси Наталя Тимакова, Бош вазир ўринбосари Игор Сечин ҳамда Мудофаа вазири Анатолий Сердюковнинг Қирғизистонда Президент Медведев топшириғи билан бўлишганини билдирди. Россия оммавий ахборот воситалари ёзишича, Россия наркотрафик ва экстремистик гуруҳларга қарши курашиш мақсадида Қирғизистон ҳудудида янги ҳарбий база очишни режалаштирмоқда. Айрим таҳлилчилар фикрича, бу - шу йил февралида Москвада имзоланган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти(ОДКБ)нинг тезкор кучлари учун мўлжалланган база бўлиши мумкин. Февралдаги Москвадаги музокараларда расмий Тошкентнинг ОДКБ таркибида тезкор кучларни ташкил этиш ғоясига қарши чиққани хабар қилинганди, июл ойининг дастлабки ҳафтасида эса Ўзбекистон парламенти қуйи палатасининг бундай кучларга қарши қарори матбуотда пайдо бўлди. Кўпчилик Қирғизистон пойтахти яқинида Россия ўз базасига эканини яхши билади. Шунингдек, Қирғизистон раҳбариятининг бир неча ойлик музокаралари натижасида "Манас" аэропортидаги Америка ҳарбий кучларини чиқариб юбормасликка эришилди. Ҳам Россия ва ҳам Қирғизистон расмийлари бу борада баёнот билан чиқишни истамаётган бир пайтда кўпчиликни ушбу савол қизиқтирмоқда: Россияга Қирғизистонда иккинчи база нега керак? Ва кузатувчилар ушбу музокараларнинг АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уилям Бёрнснинг минтақа раҳбарлари билан учрашуви олдидан кечаётганига эътибор қаратишган. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Йирик саккизлик озиқ-овқат учун 20 миллиард ажратади 10 Июл, 2009 | Bosh Sahifa
'Глобал ҳарорат 2 даражадан оширилмайди'09 Июл, 2009 | Bosh Sahifa
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||