BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 10 Июл, 2009 - Published 15:54 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Йирик саккизлик озиқ-овқат учун 20 миллиард ажратади
 
Акила шаҳридаги учрашув иштирокчилари
Акила шаҳрига "Йирик саккизлик"дан ташқари "Йирик бешлик" деб номланаётган ривожланаётган мамлакатлар, шунингдек, бошқа қатор мамлакатлар раҳбарлари ҳам борганлар
Италиянинг Акила шаҳрида якунланган "Йирик саккизлик" саммитида камбағал мамлакатлар деҳқончилигини ривожлантиришга 20 миллиард доллар ажратишга келишилган.

Бу мақсадга бошида 15 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратиш кўзланган эди.

Жаҳоннинг ривожланган саккиз мамлакати раҳбари Акиладаги саммитнинг охирги кунида уч йил мобайнида дунёда очликнинг олдини олиш мақсадига 20 миллиард доллар ажратиш мажбуриятини олганлар.

АҚШ Президенти Барак Обама озиқ-овқат хавфсизлиги жаҳондаги барча мамлакатлар учун катта аҳамиятга эга масалага айланганини айтган.

"Қашшоқ мамлакатларга ёрдамлашиш бойроқ давлатларнинг маънавий бурчи", деб айтди Америка раҳбари.

Америка Қўшма Штатлари камбағал мамлакатларга 3,5 миллиард доллар атрофида кўмак беришга ваъда қилган.

Молиявий кўмакларнинг асосий қисмининг Африка мамлакатларига йўналтирилиши кутилмоқда.

Акила шаҳрига "Йирик саккизлик" раҳбарларидан ташқари "Йирик бешлик" деб номланаётган ривожланаётган мамлакатлар - Ҳиндистон, Хитой, Бразилия, Мексика ва Жанубий Африка Республикаси, шунингдек, бошқа қатор мамлакатлар раҳбарлари ҳам борганлар.

АҚШ Президенти Барак Обама у ерда Африканинг Ангола, Жазоир, Нигерия ва Сенегал раҳбарлари билан учрашган.

Қатор халқаро кўмак ташкилотлари "Йирик саккизлик" раҳбарларини ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажармай келаётгани учун танқид қилмоқда эдилар.

Жаҳоннинг ривожланган саккиз мамлакати раҳбарининг 2005 йилдаги саммитида 2010 йилга бориб, Жанубий Африка мамлакатларига йиллик кўмак миқдорини 25 миллиард долларгача оширишга қарор қилган эдилар.

Бироқ Би-би-си мухбирининг ёзишича, 2005 йилдаги Гленигл саммитида ваъда қилинган айрим маблағлар ҳалигача ажратилмаган.

Айни пайтда ушбу саммитга мезбонлик қилган Италия ҳукумати ривожланаётган мамлакатларга молиявий кўмагини ошириш эмас, балки бу йил қисқартириш талаблари босими остида қолган.

Италия Бош вазири Силвио Берлускони глобал иқтисодий инқироз ва Италиянинг қарзлари оқибатида Рим учрашувини кечиктиришга тўғри келганини айтган.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy