|
Урумчида тинчликни тиклашга ҳаракат қилинмоқда
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор ҳудудида расмийлар осойишталикни ўрнатишга уринар эканлар, у ерда минглаб қўшинлар кўчаларни назорат қилишда давом этмоқда. Тикучарлар ҳаводан варақалар ташлаган, йўлларда автомобиллардан овозни кучайтиргичлар орқали мурожаатлар қилинган. Уларда шаҳарликлар тинчланишга чақирилади, ҳамда 156 инсонни ўлдирганлар экстремистлар экани айтилади. Баъзи дўконлар очилган, бироқ мухбирларимизга кўра шаҳарда вазият танглигича қолмоқда. Урумчи иккига бўлинган. Аҳвол якшанба куни мусулмон уйғурлар ва хан хитойликлари орасида этник тўқнашувлар бошланганидан бери танг бўлиб келмоқда. Би-би-сининг Урумчидаги мухбири Куэнтин Соммервиллга кўра, хавфсизлик кучлари пайшанба куни яна кўчаларда юриш қилиб, қудратини кўз-кўз қилди. Уйғур маҳаллаларидан бирида масжидлар очилган, бироқ кундалик ҳаёт аввалги ҳолатига қайтмаган. Мухбиримизга гапирган маҳаллий аҳоли кундузи хавфсизлик кучларидан, тунда эса хан хитойликларидан қўрқаётганини айтган. Хавфсизлик кучлари уйғур ва хан маҳалларини бир-биридан ажратишда давом этмоқда, бироқ мухбирларимизга кўра, ўз ҳудудини ҳимоя қилишни истаган гуруҳлар кўчаларни айланиб юрганига ишоралар бор. Бир хан аёл AFP хабар агентлигига гапира туриб: "Ҳаёт қандай қилиб нормаллашсин, атрофда шунча аскарлар бўлса? Ҳозиргача 42та ҳарбий машинани санаб чиқдим, ана яна кўпроқ машиналар келиб қўшилди," - деб айтган. Хавфсизлик кучлари ҳарбий машиналарига осилган "Биз террорчиларни мағлуб этишимиз керак", ҳамда "Этник бўлгинчилик ва нафратга қарши туринг" каби шиорлар билан сафар қилар экан, кўчалардаги хан хитойликлари уларни олқишлаб қарсак чалишган. Зўравонликлар бошланганидан бери амалга оширилган ҳибслар ортидан кўп уйғурлар ғазабдалар. Якшанбадан бери 1400дан ошиқ одам қамоқда ушлаб турилгани айтилади. AP хабар агентлигига гапирган бир уйғур аёл: "Улар ҳибсга олган эркаклар ҳали ҳам қайтишмади. Уч кун бўлди, бироқ улар билан бир оғиз гаплаша олмадик. Ҳеч қандай хабар йўқ," - деб айтган. Урумчидаги инқироз Хитой Президенти Ху Жинтаони Италиядаги Йирик Саккиз саммитида иштирок этиш режаларини бекор қилиб, Пекинга қайтишга мажбур қилган. Аммо, мамлакатда охирги 20 йил ичида амалга оширилган энг қонли этник қўзғолон борасида юқори даражали ҳукумат мулозимлари бирор баёнот қилишмаган. Маҳаллий коммунист расмийлари инқироз борасида гапиришган. Улар қўзғолон вақтида қотиллик қилгани аниқланган кишилар қатл
этилишини айтишган. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Урумчида тинчликни тиклашга ҳаракат қилинмоқда09 Июл, 2009 | Bosh Sahifa
Хитой: 'оғир жиноят содир этганлар қатл этилади'08 Июл, 2009 | Bosh Sahifa
Робия Қодир Хитой расмийлари айбловини рад этди08 Июл, 2009 | Bosh Sahifa
Ғазабланган уйғурлар намойишни давом эттирган07 Июл, 2009 | Bosh Sahifa
Уйғурлар намойишида талофатлар бор06 Июл, 2009 | Bosh Sahifa
Хитой: хан ва уйғурлар орасида тўқнашув бўлган30 Июн, 2009 | Bosh Sahifa
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||