BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 09 Июл, 2009 - Published 15:47 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Тожикистон Тавилдарасида отишма
 
Тожик расмийларига кўра, афғон чегарасига яқин Тавилдарадаги отишма наркокурьерлар билан юз берган
Тожик расмийларига кўра, афғон чегарасига яқин Тавилдарадаги отишма наркокурьерлар билан юз берган
Қатор оммавий ахборот воситаларига кўра, Тожикистоннинг Тавилдара минтақасида милиция билан қуролли ўртасида отишма юз берган.

"Рейтерс", Тожикистоннинг "Азия-плюс" ва "Фергана.ру" ахборот агентликлари ва интернет саҳифаларига кўра, бир гуруҳ қуролли кишилар Афғонистон чегарасига яқин Тавилдара шаҳридаги милиция постига ҳужум қилишган.

Бироқ Тожикистон Ички ишлар вазирлиги номаълум қуролли шахслар милиция блок-постига ҳужум қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Вазирликдан билдиришларича, отишма ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган шахсларни қўлга олиш пайтида юз берган.

Мамлакатда наркотик моддалар айланишига қарши ўтказилаётган "Кўкнор" махсус амалиёти пайтида отишма келиб чиққани билдирилган.

Тавилдара Афғонистон билан чегара яқин, Помир тоғлари бағрида жойлашган кичик бир шаҳарча.

У мамлакат шарқидаги Тоғли Бадхшон вилояти маркази Хоруғ шаҳрини пойтахт Душанбе билан боғлайдиган йўл ёқасида жойлашган.

Тавилдара тумани Тожикистондаги фуқаролар уруши йилларида, фуқаролар урушидан кейин ҳам аҳамиятли санаб келинган.

Тавилдара ҳозирда ҳам Тожикистон исломий мухолифатининг кўпгина собиқ аъзолари яшаб келадиган туман.

Тавилдаранинг яқин ўтмиши Ўзбекистон Исломий ҳаракати билан боғлиқ.

Тожик фуқаролар уруши даврида Исломий Уйғониш партияси ўзбекистонлик жангари Жума Намангонийга Тавилдарада қўмондонлик қилиш вазифасини берган.

1995 йиллардан 2001 йилгача Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари шу шаҳарда амал қилган, атрофдаги Ғарм, Тожикобод, Жирғатол ва Ҳоит туманларида ҳам исломий мухолифат қарийб тўла назоратни эгаллаб келган.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy