BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 09 Июл, 2009 - Published 18:20 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
'Глобал ҳарорат 2 даражадан оширилмайди'
 
Саммит иштирокчилари зилзиладан зарар кўрган Акила шаҳридаги қайта қуриш ишлари билан ҳам танишдилар
Саммит иштирокчилари зилзиладан зарар кўрган Акила шаҳридаги қайта қуриш ишлари билан ҳам танишдилар
"Йирик саккизлик" декларациясида эълон қилинишича, дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлари глобал ҳароратнинг 2 даражадан ошишига йўл қўймасликка келишганлар.

Италиянинг Акилла шаҳрида ўтаётган саммитда 8 июл куни иқтисодиёти ривожланган саккиз давлат - АҚШ, Буюк Британия, Франция, Олмония, Италия, Япония ва Канада раҳбарлари ҳавога заҳарли газларни чиқаришни камайтириш мақсадини кўзлаган режани маъқулладилар.

Бу режада 2050 йилга бориб, саккиз мамлакат атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар миқдорини 80 фоизга қисқартиришга эришиш кўзланган.

Бироқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун фикрича, иқлим исиши олдини олиш учун янада кўпроқ ишлар 2050 йилгача эмас, тезроқ амалга оширилиши лозим.

Жан Пан анчайин қатъийроқ ҳаракатлар белгиланиши кераклигини айтди.

"Шу вақтгача юргизиб келинган сиёсат етарли эмас, биз илм-фан талабларига мувофиқ иш юритишимиз лозим. Бу чоралар ахлоқий ва сиёсий жиҳатдан талаб қилинади, бу сиёсатчилар елкасига инсоният келажаги ва ҳатто ер курраси келажаги борасида улкан масъулиятни юклайди", деб айтди Пан Ги Мун.

"Йирик саккизлик" саммитининг иккинчи кунида "йирик бешлик" деб номланаётган ривожланиб келаётган мамлакатлар - Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Мексика ва Жанубий Африка Республикаси раҳбарлари ҳам қатнашдилар.

Анжуманга Миср ҳайъати ҳам таклиф этилган эди.

Мухбирларнинг ёзишларича, "йирик саккизлик" жаҳоннинг бошқа мамлакатларидан ҳам истаган глобал ҳаво ҳароратини 2 даражадан оширмаслик бўйича мажбурият олиш ташаббусини ривожланаётган мамлакатлар қабул қилиши осон кечмаган.

Чунки атроф-муҳит ифлосланишига катта ҳисса қўшаётган Хитой ва Ҳиндистон сингари мамлакатлар бу чиқиндиларни камайтиришга тайёр эмасликлари ва четдан молиявий ёрдамсиз бундай мажбуриятни ўз зиммаларига олишлари қийинлиги айтилган.

Бироқ саммит декларациясини 16 ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар - "Йирик саккизлик" ва "йирик бешлик" мамлакатлари, Австралия, Жанубий Корея, Индонезия ҳамда Оврўпо Иттифоқи қабул қилганлар.

"Биз глобал ўртача ҳароратнинг саноат ривожланишигача бўлган 2 даражадан кўтарилмаслиги лозимлиги борасидаги олимларнинг нуқтаи назарини эътироф этамиз", дейилади қабул қилинган декларацияда.

Бу ҳужжатда мамлакатлар 2050 йилгача бўлган муддатда ис газларини салмоқли даражада қисқартириш йўлидаги амалларини ҳозирдан бошлаб декабр ойигача давом эттиришлари маълум қилинган.

Декабр ойида БМТнинг Копенгаген шаҳрида анжумани режалаштирилган, бу анжуманда Киото битими ўрнини босадиган ҳужжат муҳокамага қўйилади.

Би-би-си мухбири ёзишича, декларация қабул қилиниши дунёдаги бой ва қашшоқ мамлакатлар иқлим исишининг олдини олиш йўлида эришган муҳим қадамдир.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Чиқинди газлар Иқлим ўзгариши
Инсоният ўз келажагини вайрон этмоқдами?
 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy