BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 08 Июл, 2009 - Published 19:39 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Робия Қодир Хитой расмийлари айбловини рад этди
 
Робия Қодир
Робия Қодир Хитой ҳукуматини Шинжон Уйғур автоном туманидаги ҳодисалар бўйича ёлғон ахборот тарқатаётганликда айблайди
Муҳожиротдаги уйғурлар жамоаси - Жаҳон Уйғурлари Конгрессининг раҳбари Робия Қодир Хитой расмийларининг Шинжон Уйғур автоном туманидаги сўнгги тартибсизликларни келтириб чиқариш борасидаги айбловларини рад этди.

Би-би-сининг Newsnight дастури билан суҳбатда Робия Қодир Хитой ҳукуматини Урумчида тинч намойишга чиққан уйғурларни шафқатсизлик билан бостиришда айблаган.

Робия хонимнинг айтишича, июн ойининг охирида Хитой шарқидаги Гуангдонг вилоятига ишлаш учун кўчириб олиб борилган 800 ёш уйғурларга ҳан миллатига мансуб одамлар ҳужум қилганлар, оқибатда 60 уйғур ҳалок бўлган.

"Хитой матбуоти бунда икки кишини ўлди, деб ёлғон хабар тарқатиб, ўлганларга ҳам, яраланганларга ҳам жавоб бермасдан, жиноятчиларга чора кўрмагани уйғурларни ғазаблантираяпти", деди Робия Қодир.

Хитой расмийлари Шинжон Уйғур автоном туманида ҳанларга қарши зўравонликларда Робия Қодирни айбладилар.

Бу айбловларни рад этаркан, Робия хоним ўзининг уйғурларнинг ҳуқуқлари учун, уйғурларнинг ўз тақдирларини ўзлари белгилаш ҳуқуқи учун курашаётганини айтди.

Робия Қодирнинг айтишича, Хитой ҳукумати кучлари ва ҳанлар Шинжон Уйғур автоном туманида тутиб, калтаклаб азоблаяпти, Хитой ҳукумати эса аксинча зўравонликларда уйғурларни айблаяпти.

Робия Қодир Хитой ҳукуматини Урумчидаги ҳодисалар бўйича ёлғон ахборот тарқатаётганликда айблайди.

Робия хонимнинг сўзларига кўра, ҳукумат фақат ҳанларни жабрланганлар қилиб кўрсатган.

У Шинжон Уйғур автоном ҳудудидан ҳукумат қўшинларини олиб чиқишга чақирган.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Хитой қўшинлари Шинжон - 8 июл
Урумчи шаҳри ҳукумат қўшинлари назоратида
 
 
Урумчидаги хавфсизлик кучлари Ўзбекистон
Шинжондаги воқеаларга бефарқ қолмоқда
 
 
Шинжондаги норозилик Шинжон - 7 июл
Норозилик ва тартибсизликлар акс этган суратлар
 
 
Хитой полицияси Шинжон - 6 июл
Норозилик ва тартибсизликлар акс этган суратлар
 
 
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy