|
Индонезиядаги сайловда 'жорий президент етакчи'
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Дастлабки норасмий ҳисоб-китобларга кўра, Сусило Бамбанг Юдхойоно 50 фоиздан кўп овоз тўплаши мумкин. Бу эса президентлик сайловининг иккинчи турига эҳтиёж қолмайди, жаноб Юдхойоно қайта сайланишига ҳуқуқ беради. Дастлабки ҳисоб-китоблар мамлакатнинг собиқ президенти Мегевати Сукарнопутри 27 фоиз, вице-президент Юсуф Калла 15 фоиз овоз тўплаганини кўрсатган. Овоз бериш минглаб ороллардан таркиб топган бутун Индонезия ҳудудида тинч ўтган. Айрим жойларда сайловчилар рўйхати борасида келишмовчиликлар юзага келган, бир кишининг номи икки марта, баъзи жойларда сайловчилар рўйхатида оламдан ўтган инсонларнинг ҳам исми-шарифи пайдо бўлгани ҳақидаги даъволар билдирилган. Сайлов участкалари биринчи бўлиб Индонезиянинг энг шарқий ҳудуди Папуда очилган. У ерда бўлгинчи кайфиятдаги гуруҳлар яқинда зўравонликлар содир этишган, бунинг олдини олиш мақсадида Папуага қўшимча полиция ходимлари жойлаштирилган. Бироқ учта вақт зонасига бўлинган ва 17 минг оролдан ташкил топган йирик архипелагда овоз бериш бирор бир йирик муаммосиз бўлиб ўтган. Бу 1998 йилда Индонезияда Сухарто диктаторлиги қулаганидан кейин ўтказилган иккинчи президентлик сайлови бўлди ҳамда унда 170 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаро сифатида рўйхатга олинган. Овоз бериш бўйича расмий натижаларнинг бир неча кундан кейин эълон қилиниши кутилмоқда. Бироқ маҳаллий матбуотнинг норасмий рақамларга таяниб хабар қилишича, жорий Президент Сусило Бамбанг Юдхойононинг сентябрдаги президентлик сайловининг иккинчи турида қатнашиши талаб этилмайди. Бунинг учун президентлик номзоднинг бутун мамлакат бўйича овозларнинг 50 фоизини, ҳар 33 вилоятнинг ҳар бирида камида 20 фоизлик кўрсаткични қўлга киритиши талаб этилади. Ўзи Ява оролидаги Богор шаҳрида овоз бераркан, жаноб Юдхойоно журналистларга қарата, "бугун халқнинг куни" деб айтган. 59 ёшли собиқ генерал 2004 йилдаги сайловда президент Мегавати устидан ғалаба қозониб, сайланган эди. Мухбирларга кўра, мамлакат иқтисодиётидаги муваффақиятлар ҳамда коррупциядан ҳоли сиёсатчи сифатида кўрилиши боис мамлакатда жаноб Юдхойононинг обрўси баланд. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Индонезияда "етим" болалар сони ортиб бормоқда04 Июн, 2008 | Bosh Sahifa
Индонезиядаги "Аҳмадия" масжидига ўт қўйилган28 Апрел, 2008 | Bosh Sahifa
Индонезия: Абу Дужана 15 йилга озодликдан маҳрум этилди21 Апрел, 2008 | Bosh Sahifa
Индонезияда иккинчи кучли зилзила юз берди13 Сентябр, 2007 | Bosh Sahifa
Сухартодан миллионларни ундиришмоқчи09 Июл, 2007 | Bosh Sahifa
Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 4 мингдан ошди27 Май, 2006 | Bosh Sahifa
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||