BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 07 Июл, 2009 - Published 07:44 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Ғазабланган уйғурлар намойишни давом эттирган
 
Намойишчилар
Урумчи кўчаларини қуролли полиция тўла назорат қилмоқда

Хитойнинг Урумчи шахрида полиция ва намойишчилар орасидаги тўқнашувларда 150дан ортиқ инсон ҳалок бўлиши ортидан янги норозилик намойишлари авж олган.

Этник уйғур бўлган 200дан ошиқ намойишчилар якшанба кунги тўқнашувда ҳибсга олинган 1434 кишининг озод этилишини талаб қилиб кўчаларга чиққан.

Пекин ва уйғурлар зўравонликларни келтириб чиқаришда бир-бирини айбламоқдалар.

Урумчида бўлган Би-би-си мухбирига кўра, болаларини етаклаб кўчаларга чиққан юзлаб ёш ва кекса аёллар қўзғолонни назорат қилувчи полицияга муштларини кўрсатиб, ўз яқинларининг озод этилишини талаб қилишди.

Баъзи намойишчилар полицияга қарата ковушларини отишган.

Сув пуркаш билан таҳдид қилган полициячилар сўнгра уларни куч билан ҳибсга олган.

Мухбиримизнинг айтишича, Хитойнинг энг қаттиқ назорат остида бошқарилувчи минтақаси учун бу каби манзара ўта ғайриоддийдир.

Расмий маълумотга кўра, якшанба куни уйғур озчилиги ва хитойлик хан келгиндилари орасида юз берган тўқнашувларда 150дан ошиқ инсон ҳалок бўлган ва юзлаб кишилар жароҳат олган.

Расмий Пекин зўравонликларни уюштиришда Хитой ташқарисида амал қилувчи Жаҳон Уйғурлар Конрессини айблаган, бироқ қувғиндаги фаоллар бу айбловларни рад қилишган.

Хитой давлат телевидениеси хабарига кўра, Уйғур Мухтор Ҳудудининг иккинчи энг йирик шаҳри бўлмиш Қашғарда душанба куни полиция икки юздан ошиқ намойишчини тарқатиб юборган.

Уйғурларга ҳужумлар

Этник ханлар вайронагарчилик учун уйғурлардан ўч олишга шайланишган
Урумчидаги намойишлар ортидан этник ханлар кўчаларга чиқиб, уйғурларга тегишли дўконлар ва бозор расталарини вайрон қилишган.

Ханлар уйғурлар гуруҳини нишонга олар экан, полиция оломонни тарқашга чақирган ва бироз ўтгач кўздан ёш оқизувчи газни ишга солган.

Reuters хабар агентлигига кўра, икки томон бир-бирига тош отишни бошлар экан, хитойлик намойишчилар "уйғурларни ҳужумга ол" дея қичқиришган.

Темир тўқмоқ кўтариб олган бир хитойлик намойишчи AFP хабар агентлигига "Уйғурлар вайронгарчилик қилиш учун бизнинг ҳудудларимизга кириб келишди, энди биз уларни дўппослаш учун уларнинг ҳудудига кетаяпмиз," - деб айтган.

Қувғиндаги уйғур фаолларига кўра, уларга Хитой полицияси Урумчида уйма-уй юриб, ёш йигит ва ўспиринларни ҳибсга олишни бошлагани ҳақида хабарлар келган, бироқ буларни мустақил манбалар тасдиқламади.

Расмий Xinhua агентлиги Урумчи Коммунист партияси раҳбарининг якшанба кунидаги тартибсизликларни "Янги Хитой 1949 йилда ташкил этилганидан бери юз берган энг қонли қўзғолон" деган баёнотидан иқтибос келтирган.

Ли Жи қўзғолончиларни жазолашни ваъда қилган, унга кўра, қўзғолончилар Хитой этник гуруҳларининг ҳуқуқлари ва қонунни бузишган.

Сиз Шинжондамисиз? Норозилик намойишлари ва зўравонликларга гувоҳ бўлдингизми? Ўнг томондаги форма орқали бизга ўз таассуротларингизни йўлланг.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy