|
Уйғурлар намойишида талофатлар бор
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ҳукумат хабарига биноан, этник уйғурлар кўчалардаги автомобиллар ва автобусларга ҳужум қилиб, оддий аҳолига шикаст етказишган. Расмийлар маълумотида бир ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлгани айтилади.
Бироқ, Би-би-си билан суҳбатда бўлган Лондонлик уйғур фаолинининг айтишича, Хитой ҳукумат кучлари тинч норозилик намойишга чиққан уйғурларни тарқатишга уринган ва намойишчи талабаларга қарата ўт очган. Фаолга кўра, намойишда фақат ёш талаба йигит ва қизлар эмас, балки катта ёшдаги аҳоли вакиллари ва болалар ҳам иштирок этган. Тартибсизлар чоғида олингани ишонилган суръатларда ёнаётган бинолар ва дераза-эшиклари синдирилган дўконлар кўринади. Норозиликларга нима сабаб бўлган? Уйғур фаолининг айтишича, уйғурлар норозилигига бир ҳафта аввал Хитойнинг Гуандон вилоятидаги корхонада ишловчи уйғурларга ҳужум қилиниши ва икки уйғурнинг нобуд бўлиши сабаб бўлган. Хитой полицияси намойишларни "Уйғурлар Жаҳон Конгресси" ва унинг раҳбари, АҚШда қувғинликда яшовчи Робиқ Қодир, уюштирган деб даъво қилмоқда, бироқ уйғур фаолига кўра намойишни ҳеч ким ташқаридан ташкил қилмаган. Хитой ғарбидаги асосан мусулмонлар яшовчи Шинжонда уйғурлар Хитой сиёсатидан ва босимидан шикоят қилиб келишади. Пекин эса уйғур бўлгинчиларини бир қатор жангари ҳужумларда айблаган. Би-би-си билан суҳбатда бўлган хориждаги уйғур фаолларига кўра, улар Урумчидаги ҳамкорлари билан телефон ё интернет орқали боғлана олишмаяпти. Уларга кўра, Урумчида мобил телефон алоқаси ва электр энергияси ўчириб қўйилган. Агар сиз Урумчида бўлиб, охирги воқеаларга гувоҳ бўлсангиз, биз билан саҳифанинг ўнг томонидаги форма орқали боғланинг. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Xitaydiki bir jup er-ayalning “suyushish” dawasi24 Январь, 2008 | Bosh Sahifa
Канада Ҳусайнжон Жалил ҳукмини қоралади20 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa
Шинжондан Оврўпога тўрт йилга чўзилган сафар12 Январь, 2007 | Bosh Sahifa
Хитой ва Покистоннинг аксилтеррор амалиётлари04 Август, 2004 | Bosh Sahifa
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||