|
Афғонистондаги Нато базаси яқинида худкушлик ҳужуми
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Кичик юк машинасида бўлган худкуш ҳужумчи Қандаҳор шаҳри сарҳадларида жойлашган ҳаво қўналғаси ташқарисидаги назорат нуқтасида ўзини портлатиб юборган. Афғон армияси зобити генерал Шоир Муҳаммад Зазайнинг билдиришича, назорат нуқтасида тўхтатилган пайтда худкуш ҳужумчи Қандаҳор шаҳрига кетаётган бўлган. Жаноб Зазайга кўра, ҳужумчи текширув учун навбатда турган бир пайтда ўзини портлатиб юборган. Бу ердаги Нато базаси Афғонистондаги халқаро кучларнинг асосий марказларидан бири саналади. Бироқ хабарларга кўра, сўнгги ҳужумда бирор бир хорижий аскарга зиён-заҳмат етмаган. Толибон ҳаракати воизи Юсуф Аҳмадий ҳодисага масъулиятни ўз зиммаларига олган. Бу ҳақда Франс-пресс ахборот агентлиги хабар берган. Сўнгги ҳодиса минглаб Америка ва Британия кучлари Афғонистон жанубида Толибон исёнкорларига қарши ҳарбий амалиётлар олиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда. "Ханжар" номи остида Қандаҳорга қўшни Ҳелманд вилоятида кечаётган ушбу АҚШ Президенти Барак Обама томонидан Толибонга қарши курашда туб бурилиш ясаш йўлидаги илк уринишдир. Афғонистондаги Нато бошчилигидаги кучларнинг билдиришларича, мамлакат шимолида юз берган портлаш ҳодисасида тўрт аскарлари қурбон бўлган. Мулозимлар ҳодиса душанба куни тонгда юз берганидан бошқа тафсилотларга тўхталишмаган. Нато кун аввалида яна бир аскари Афғонистон жанубида ҳалок бўлганини маълум қилганди. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||