|
'Божалар' гуруҳи автоҳалокатга учраган
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"Божалар" гуруҳи аъзолари Тожикистондаги гастролдан Тошкентга қайтаётган бўлганлар. 28 июн куни тушда Тожикистон пойтахти Душанбедаги "Цирк" биносида "Божалар" гуруҳининг концерти бўлиб ўтган. Шу куни кечқурун эса Турсунзода шаҳрида концерт берганлар. Концертлар муваффақиятли ўтган. "Тожикистонда шунча мухлисларимиз кўп экан, билмаган эканмиз. Биз яна келамиз, деб айтишди, дейди "Божалар" гуруҳининг Тожикистондаги концертлари ташкилотчилари. Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарасидан санъаткорлар енгил автомобилда Тошкентга йўлга чиққанлар. Хабарларга кўра, енгил автомобиль "Камаз" юк машинаси билан тўқнашган. 28 июндан 29 июнга ўтар кечаси рўй берган ҳалокатда гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам жароҳатланганлар. Мўмин Орипов 25 ёшда эди. 29 июн куни "Божалар" гуруҳи аъзолари Тошкентдан Хитойнинг Урумчи шаҳрига парвоз қилишни режалаганлар. Шинжон Уйғур мухтор вилояти маркази Урумчида концерт мўлжалланган. 2000 йилларда ташкил этилган, қўшиқларини рэп услубида ижро этадиган "Божалар" ёшлар орасида машҳур гуруҳлардан ҳисобланади. "Жийда гуллаганда" қўшиғи "Божалар" гуруҳини бутун Ўзбекистонга танитган эди. "Божалар"нинг "Бойвачча" қўшиғи ва унга ишланган видеоклип Ўзбекистондаги бугунги хит-парадларда энг юқори ўринларни эгаллаган. Гуруҳ хонандалари бир неча бадиий фильмларда роллар ижро этишган. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||