BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш:
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Қирғизистонда 'жангариларнинг яна бир гуруҳи' йўқ қилинган
 
Сўнгги ҳодиса ҳам Ўзбекистоннинг Хонобод шаҳри яқинида юз берган
Жанубий Қирғизистонда жангарилар, дейилаётган яна бир гуруҳ йўқ қилинган. Мулозимларга кўра, амалиёт Ўзган туманининг Қўшқўргон қишлоғидаги қуроллилар таслим бўлишдан бош тортиши ортидан бошланган.

Натижада уч жангари ўлдирилган, улар жойлашиб олган уй ёниб кетган.

Қуроллилардан бири қаршилик кўрсатаётиб ўзини портлатиб юборгани хабар қилинган.

Расмийлар амалиёт ўтказилган жойда "Калашников" автоматлари, "Макаров" русумидаги тўппончалар ҳамда гранаталар топилганини айтишган.

Хавфсизлик кучлари талофат кўрмаган, дейилмоқда.

'Халқаро террорчилар' тармоғи

Ўзган туман ҳокими Байишбек Жуманазаров, «ўлдирилганлар халқаро террористик ташкилот аъзолари бўлган», дея ахборот берган.

Айни пайтда уларнинг қайси давлат фуқароси, қайси ташкилотга алоқадорлиги ёки исм-шарифи маълум қилинмаган.

Маҳаллий кузатувчилар Ўзган шаҳри яқинида ўтказилган амалиётни яқинда Жалол-Обод шаҳрида исломий жангарилар экани айтилган шахсларга қарши олиб борилган тадбирларнинг бир қисми сифатида баҳолашмоқда.

Шу ҳафта бошида йўқ қилинган беш жангарининг Қирғизистонга хориждан киргани айтилган эди.

Айрим кузатувчилар жангарилар, дейилаёган шахслар бир-биридан унча узоқ бўлмаган Андижон, Хонобод (Ўзбекистон) ва Жалол-Обод ҳамда Ўзган тумани (Қиргизистон)да фаолият кўрсатганига эътибор қаратишмоқда.

Расмийлар ахборотича, Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасида вазият барқарор.

Аммо мухбиримизга кўра, маҳаллий аҳоли орасида жангарилар сабаб, чегаранинг яна ёпилиб қолишидан хавотир мавжуд.

Ўзаро айбловлар

Ўтган ойдаги ҳужумлар ортидан Ўзбекистон чегара бўйлаб ҳандақлар қазишни бошлаган

Ўтган ой сўнггида Ўзбекистоннинг Хонобод шаҳридаги милиция назорат нуқтасига уюштирилган ҳужум ортидан чегара ёпилиб қолган, ўзбек томони чегара бўйлаб ҳандақлар қазишни бошлагани хабар қилинганди.

Ўзбекистонниннг чегарани мустаҳкамлашга қаратилагн бир томонлама чора-тадбирлари қирғиз томонининг норозилигига сабаб бўлган.

Аммо шу ой бошларида Москвада учрашган Президентлар Ислом Каримов ва Қурмонбек Бакиев чегара муаммоларини ҳал қилиш юзасидан келишувга эришганлари хабар қилинган.

Ўзбекистон ўтган ой Андижон вилоятидаги ҳужумни амалга оширганларнинг Қирғизистон ҳудудидан ўтиб келганини айтган, аммо қирғиз томони буни қатъиян рад этган.

Президент Каримов ҳужумларда ҳозиргача ҳеч қайси гуруҳни айбламаган, аммо жавобгарлар устидан очиқ маҳкама ўтказилишини айтган.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy