 |
|
| Алан Литл: бошидан мақсадни аниқ қилиб олиш муҳим |
Ушбу фильмларда Би-би-сининг махсус мухбири Алан Литл радио учун аниқ ва оммабоп тилда ёзиш тажрибаси билан ўртоқлашади.
Бу ерда икки нарса муҳим, дейди Алан Литл – биринчиси, айтадиган гапинг бўлсин, кейингиси эса бу гапингни содда ва тушунарли
тилда изоҳлагин.
Агар сен яхши ёзишни истасанг, қўллаётган сўзинг устида чуқур ўйлаб кўришинг лозим, қайси сўзни қаерда қўллаган маъқул ёки
мақсадга мувофиқ эмас, дейди Алан.
Шунингдек, ўз олдингга қўйган мақсадни бошидан аниқ қилиб олиш муҳим – бирор воқеа-ҳодисани ҳикоя қилиб бермоқчимисан, чор-атрофдаги
манзарани чизиб беришни истайсанми ёки бирор мураккаб нарсани тушунтириш мақсадидамисан? Уларнинг ҳар бири ўз услубига эга.
|
|
|