BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 02 Август, 2008 - Published 17:23 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Юсуф Жуманинг аҳволидан хавотирлар
 
Юсуф Жума
Юсуф Жума ва унинг оиласи Ислом Каримов истеъфосини талаб қилган саноқли шахслардан эди
Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги мухолифатчилар "Жаслиқ" қамоқхонасида сақланаётган шоир Юсуф Жумага ҳимоячиси билан нима учун кўришишга рухсат берилмаганини Ўзбекистон ҳукуматидан аниқлаб беришни сўраб халқаро ташкилотларга муржаат қилганлар.

Ўзбек мухолифатчилари, шунингдек, "Халқ шоири Юсуф Жума, унинг ўғли Машраб Жумаев қаерда ва уларга нима бўлди?" номли талаб билан имзо тўплаш кампаниясини бошлашган.

Кампания ташаббускори Ҳазратқул Худойберди Би-би-си билан суҳбатда "эътиқод маҳкуми" Юсуф Жумага унинг адвокати ва қизи билан учрашишга изн берилмаганидан "чуқур" ташвишда эканини айтди.

У, шунингдек, шоирнинг ўғли Машраб Жумаев тақдиридан ҳам хавотир изҳор этди.

Айни пайтда мухолифат фаоллари Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳволни тўғридан-тўғри ўрганиш рухсатига эга бўлган халқаро ташкилотлар - Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ойга мурожаат қилиб, шоир Юсуф Жума ва унинг ўғли Машраб Жумаевлар билан учрашишга Ўзбекистон ҳукуматидан рухсат олишни ва уларнинг соғлигини аниқлаб беришни сўраганлар.

Ўзбек мухолифати фаолларининг имзо тўплаш кампанияси Юсуф Жуманинг ҳимоячиси у билан кўришишга рухсат берилмаганини маълум қилишидан бир кун ўтиб бошланмоқда.

Юсуф Жума Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиши ортидан ҳибсга олинган ва беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Унинг аввалига Тошкентдаги "Тоштурма" номи билан аталадиган ҳибсхонада сақлангани, кейинроқ Қорақалпоғистондаги "Жаслиқ" қамоқхонасига олиб кетилгани хабар қилинган.

Қорақолпоғистонга борган ҳимоячи Рустам Тўлагановнинг сўзларига кўра, зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилганига қарамай, режаланган учрашувга рухсат берилмаган.

Би-би-си билан суҳбатда ҳимоячи Рустам Тўлаганов, маҳбус билан учрашувга рухсат берилмагани юзасидан бирор бир расмий тушунтириш берилмаганини айтган.

Ҳимоячига кўра, бу ишни ҳал эта олиши мумкин бўлган ягона маъсул - "Жаслиқ" колониясининг бошлиғи Нукусга кетгани, унинг қайтишини кутиши лозимлиги айтилган, холос.

Аммо Рустам Тўлаганов кўришиш рухсати берилмагани сабабини Юсуф Жуманинг аҳволи яхши эмаслиги билан боғлайди.

Бундан олдин Юсуф Жума қамоқхонада қийноқларга солинаётгани ҳақида хабарлар олинганди.

Ҳимоячи Тўлагановнинг билдиришича, маҳбуснинг нима учун "Жаслиқ" ҳибсхонасига олиб борилгани сабаблари ҳам қоронғу қолмоқда.

Шу билан бирга ҳимоячи Юсуф Жуманинг қизи ва бошқа бир қариндоши ҳам уни кўриш учун "Жаслиқ"қа боришгани ва уларга ҳам учрашув рухсати берилмаганини айтган.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy