BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 19 Июн, 2008 - Published 17:14 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Ўзбекистондаги интернет-цензурага қарши норозилик
 
Интернет-цензурага қарши норозилик акцияси рамзи
Ташаббускорлар норозилик акциясини муддатсиз давом эттиришларини билдирганлар
Бир неча интернет саҳифалар Ўзбекистондаги цензурага қарши норозилик акциясини бошлаганлар.

Норозилик амалиёти ташкилотчилари - "Фергана.ру" Ахборот агентлиги, "Uznews.net" Ахборот хизмати ва
"Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти"нинг uzngo.info Интернет-бюллетенининг эълон қилишларича, Ўзбекистондаги матбуот куни байрами муносабати
билан ушбу тадбирни бошлаганлар.

Улар эълон қилган баёнотда айтилишича, "Андижон ҳодисалари" деб номланган 2005 йил май ҳодисаларидан кейин Интернетда мустақил ахборотни ўқишга техник тақиқ Ўзбекистонда ялпи характер тусини олди.

"Ўшандан буён Интернет-цензура тадқиқотчилари ҳисоб-китобларига кўра, ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг Жаҳон Ўргимчак Тўридаги бир неча юз сайтларга киришлари имконсиз", дейилади баёнотда.

"Ҳукуматга мухолиф партия, ҳаракат ва ташкилотларнинг ҳам, Ўзбекистон Республикасидаги ҳодисалар ҳақида муқобил ахборот тарқатадиган мустақил оммавий ахборот воситаларининг ҳам веб-ресурсларига тўсиқ қўйилаяпти", деб ёзган ушбу тадбир ташаббускорлари

Акция ташкилотчилари бўлган интернет сайтлари ўзларининг бош саҳифаларига эмблема-муҳр жойлаштирганлар.

Бу муҳрда "Сайтга Ўзбекистонда тўсиқ қўйилган" деган ёзув ёзилган.

Улар Ўзбекистон ҳақида ахборот тарқатадиган бошқа интернет саҳифаларини ҳам ушбу акцияга қўшилишга чақирганлар.

Ташкилотчиларнинг айтишларича, Токи Ўзбекистон ҳукумати конституцияга зид бўлган "Интернет филтрацияси"ни тўхтатиш бўйича чора кўрмагунча ушбу норозилик тадбири давом этаверади.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy